Get Mystery Box with random crypto!

«Ислом гўзал ахлоқ демакдир» Германиялик ҳуқуқшунос Абдуллоҳн | Islomiy Statuslar

«Ислом гўзал ахлоқ демакдир»

Германиялик ҳуқуқшунос Абдуллоҳнинг айтганлари


«Мен Берлинда таваллуд топдим. Ота-онам ўзлари каби зиёли ва маърифатли инсон бўлиб вояга етишимни кўзлаб, ёшликданоқ қобилият ва истеъдодимни аниқлаш мақсадида болалар руҳшуносига олиб боришарди. Руҳшунос кўрсатмалари асосида теннис, футбол каби спорт соҳаларини ҳамда пианнино чалишни ўзлаштирдим. 15 ёшимдаёқ инглиз, француз ва испан тилларида бемалол суҳбатлаша олардим. Мактабда ҳам аъло баҳоларга ўқиганим учун математика ихтисослиги бўйича зукко ўқувчиларгина қабул қилинадиган гимназияга киришга муваффақ бўлдим.

Гимназияга келгунимга қадар мени дўстларим билан футбол ўйнаш, дискотекаларга бориш, ичкилик ичиш кабилар қизиқтирарди. Ўқиш бошлангач эса янги синфдошлар билан танишдим. Улар орасида мен қўл бериб саломлашолмаган ва гаплашолмаган ягона синфдошим Муслима эди.

Бу вазмин, одобли ва жиддий қиз нафақат мен, балки бутун синфдош йигитларда ўзига нисбатан эҳтиром уй­ғотган эди. Унда мен бошқаларда кўрмаган сокинлик ва хотиржамлик бор эдики, бунинг сабаби нима эканини билиш ҳисси менга ҳеч тинчлик бермасди. Аммо негадир гапириш у ёқда турсин, у ўтирадиган томонга қарашга ҳам журъатим етмасди.

Муслиманинг бошқа қизларга ўхшаб очиқ-сочиқ кийин­маслиги, ўзини тутиши, энг аълочи ўқувчи бўлатуриб синфдошлар билан кўнгилочар кечалару саёҳатларга бормаслиги мени ҳайрон қолдирарди. Чунки менга бириктирилган руҳшунос доимо ўзимга ишонишни таълим берар, қизиққан нарсамни ўрганиш йўлида қатъиятсизлик ва уятчанликдан воз кечишим кераклигини уқтирарди. Мазкур кўрсатмага кўра бир куни дарсдан кейин Муслимадан: «Нега ақлли ва хушрўй қиз бўла туриб бундай кийи­насан? Нега биз билан гаплашмайсан?» – деб сўрадим. Табиийки, у мен билан узоқ гаплашишни истамади. Мен эса жавобни кутиб туравердим. Ниҳоят у: «Ҳаммасининг асоси диним исломда», деди ва чиқиб кетди.

Шу пайтгача ислом дини ҳақида эшитмагандим. Ўша куниёқ кутубхонага бориб, бу динга оид китоб қидирдим. Лекин «ислом», «имон», «мусулмон», «масжид» каби атамалар мазмунини топдим, холос. Эртасига ислом дини моҳияти ҳақида Муслиманинг ўзидан сўрадим. У қизиқишим жиддий бўлса, шаҳар марказидаги масжидга бориб, имом билан суҳбатлашишим мумкинлигини айтди. Мен дарсдан чиқибоқ, манзилга ошиқдим. Масжидга кирганимда эркаклар саф-саф бўлиб ибодат қилаётганларини кўрдим. Ибодатдан сўнг, имомнинг кимлигини аниқлаб, мақсадимни билдирдим. Имом менга тартиб билан ислом ҳақидаги китобларни бера бошлади, тушунмаган қисмларимни эринмай изоҳлаб берди. Бора-бора шу чоққа қадар дискотека, бар ва кўнгилочар клубларда ўтқазган вақтларим ўзимга бемаънилик туюла бошлади. Олти ойлик изланишлардан сўнг мусулмон бўлишга қарор қилганимни имомга билдирдим ва жума куни масжидда имон келтириб, илк намозим – жума намозини жамоат билан ўқидим! Ўша онда қалбимдан кечган ҳисларимни, кўзимдан дувиллаб оққан кўзёшларим сабабини сўз билан ифодалаб беролсам эди...

Намоздан сўнг имом бошлиқ юзтача киши қутлаб, бағрига босаркан, шу пайтгача оилам, дўстларим даврасида ҳам ҳеч қачон ҳис қилмаган самимий биродарлик, диндошлик туйғусидан дилим нурафшон тортди. Ислом менда раҳм-шафқат, биродарлик, ростгўйлик, ватанни севиш ва ота онага илтифотли бўлиш каби фазилатларни кундан-кун кашф қилиб борарди...

Университетга кирдим. Олти йиллик таҳсилдан кейин ҳуқуқшунослик соҳасида ишлаяпман.

Тўрт йил аввал турмуш қурдим. Жуфти ҳалолим эса – мусулмон бўлганимни эшитиб, севинчдан кўзлари порлаб кетган, одоби билан мени исломга йўллаган ўша Муслима
...»

Ҳабиба Ҳамдам, Германия.

𝒀𝒂𝒙𝒔𝒉𝒊𝒍𝒊𝒌 𝒖𝒄𝒉𝒖𝒏 𝒚𝒂𝒒𝒊𝒏𝒍𝒂𝒓𝒊𝒏𝒈𝒊𝒛𝒈𝒂 𝒉𝒂𝒎 𝒖𝒍𝒂𝒔𝒉𝒊𝒏𝒈

Кўк линкни босиб каналимизга обуна бўлинг
https://t.me/joinchat/TILwnv_3jHkiUIEh
https://t.me/joinchat/TILwnv_3jHkiUIEh