Get Mystery Box with random crypto!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Албатта иймон | ISLOMIY RASMLAR 🌙

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Албатта иймон сизлардан бирингизнинг ичида худди кийим эскиргани каби эскиради. Аллоҳдан қалбларингизда иймонни янгилашини сўранглар». 

Имом Табароний ривояти.

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ ва барокатуҳ!

Иймон, тақво, тилак ва орзулар, яқинларга бўлган муҳаббат, ота - онага эҳтиром, дўстга садоқатингиз эскирган бўлса, янгилашингиз учун Аллоҳ сизга бугунни мукофот қилиб берибди!

Жума муборак бўлсин! Бугун «Каҳф» сурасини тиловат қилишни, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўплаб саловатлар айтишни унутманг! Хайр кунингиз хайрли ўтсин!

@QuranKariymm