Get Mystery Box with random crypto!

Аёллар аксар ҳолат уйда ўтирадилар, мурожаатим уларга эмас. Шу | ISLOMIY RASMLAR 🌙

Аёллар аксар ҳолат уйда ўтирадилар, мурожаатим уларга эмас. Шу турга кирадиганлардан бўлса, уларга ҳам таълуқли.

Ҳурматли, оилали, аммо, қаланғи - қасанғи, фақат бирга ўтириб еб - ичишга, тоқ - поққа чиқишга ёки мақсадсиз юриб, фақат ҳиринглашга ярайдиган дўстларини оиласидан кўра устун биладиганлар - у, мўйлови энди сабза уриб, кўча - куйда, қизларнинг орқасидан қолмасдан, баҳорга чиққан қўчқордек чопадиган сўтақўзилар!

(Ҳа, яна, дугоналари билан ҳингиллаб юриб, кеч тушгани, қаерда юрганиниям билмай юрадиган, жиблажибон қизлар!)

Сизларга ота - онангиз, аёлингиз, акаларингиз, опаларингиз қўнғироқ қилиб, «кеч тушди, қаердасан», дея сўрашлари, малол келмасин!

Жаҳлингиз чиқиб заҳрингизни сочманг!

Ўша кўчадагилар, сиз билан бирга ликкилашдан бошқасига ярамайди.

Оилангиз, сизни бирорта мегажиннинг пинжида ётибди, дея, кайфиятингизни бузиш ёки сизни тергов қилиш учун қўнғироқ қилишмайди.

Кўчада турли одамлар, маст бўлиб автомобил бошқарадиган ҳайвонлар, бетамъйиз, безорилар бор!

Аввало сизни «Соғ - саломатмикан, кеч қолди - я!» деб хавотир олишади. Уйга кеч қолсангиз, қўнғироқ қилиб огоҳлантириб қўйинг! Ёки қўнғироқ қилишса, жавоб беринг! Ҳурматсизларча, юзларига қараб ўчириб қўйманг!

Иложи бўлса, кечки овқатни доимо, ғанимат ота - онангизнинг нурли чеҳралари, аёлингизнинг гул юзи, кўзмунчоқ фарзандларингиз билан бирга қилинг! Умр, оила, ота - она, фарзанд ғанимат! Бутун дунё бойлигини сочсангиз ҳам, ҳозирги фурсат қайтмайди.

Оила - ҳаммадан, ҳамма нарсадан, ҳар кимдан устун!

Дўстим, дугонам дерсиз!

Сизга чин дўст бўлганлар - сизни фақат жаннатга киритадиган амалларга етаклайдилар. Унақалар беҳудага сизнинг қимматли вақтингизни олишга Аллоҳдан қўрқадилар! Қолган барчаси дўст эмас!

Оилангиз ҳаққида Аллоҳдан қўрқинг! Сизга бир нарса бўлса, дўстларингиз унутишади. Ота - онангиз, фарзандларингиз, аёлингиз эса, бир умр мусибатда қолишади. Ўзингиз учун оилангизни, Оилангиз учун Ўзингизни асранг! Уларга хуш муомалада бўлинг! Қимматли вақтингизни кўчага сочманг!

уаллиф: Қуръоний сўзлар

@QuranKariymm