Get Mystery Box with random crypto!

Кўпчилик хаёлот оламида яшайди, дўсти, дугонаси, таниш - билиш | ISLOMIY RASMLAR 🌙

Кўпчилик хаёлот оламида яшайди, дўсти, дугонаси, таниш - билишинг ҳаётига разм солиб, ўзиникига солиштиради. Уларда ўзида йўқ неъматларни кўради. Кўнгли ўксийди. Улар у нарсаларга нималар эвазига эришганини, уларга у татийдими, йўқми, ўйлаб ҳам кўрмайди. Ўзидаги бор нарсалар ҳақида тафаккур қилиб, шукр қилмайди. Aллоҳ адолатли зот. Ҳатто ногиронлик аравасида юрадиган, оёқ - қўли ишламайдиган инсоннинг ҳам завқ оладиган нарсаси бўлади. Ҳатто ўша ҳам, ўлиб кетишни хоҳламайди. Яшагиси келади.

Эй ҳурматли биродарим, опа - синглим...
Оилавий ҳаётингиздан нолиманг. Ҳар онингиздан завқланиб яшашни ўрганинг. Фалончига ўзингизни қиёсламанг ..


бир нарсани айтайми?

Деярли, 90 % оилаларда севги - муҳаббат йўқ. Шунчаки бир жиҳатлари бир - бирларига мос келгани, фарзандлар, эл - юртнинг гап - сўзи учун чидаб, балки кўниб яшайдилар. Ташқи томонга ўзларини "зўр" қилиб кўрсатадилар.

Шунга мажбурлар. Сиз уларнинг фақат ташқи қиёфаларини кўрасиз, шунга баҳо берасиз, шунга ўзингизни солиштирасиз. Ундай қилманг!

Қаранг, Aллоҳ сизга қанча неъматлар бериб қўйибди!

Қаранг, қанчалар одамлар сизнинг ўрнингизда бўлиб қолишни орзу қилади. Сиз ҳам бахтлисиз! Мислсиз бахтлисиз. Шу бахтингизни ўзингиз ҳис қилинг! Aллоҳ шукрингизга яраша янада кўпайтиради!

@Islomiy_Rasimlar ёзди