Get Mystery Box with random crypto!

Aгар касал бўлиб қолсангиз, ва касаллингиз уч - тўрт кунлик, б | ISLOMIY RASMLAR 🌙

Aгар касал бўлиб қолсангиз, ва касаллингиз уч - тўрт кунлик, бир ҳафталик бўлса, эртани, индинни, кутасиз, ҳар куни умидингиз янгиланади. Чунки, касаллик жиддий эмаслигига, соғайишингизга аниқ ишонасиз.

Aгар сиздаги дард кетмас офат, саратон каби бўлса - чи? Ўзингизни ҳар қанча яшашга рағбатлантирманг, қалбингизни бир четини ажал кемириб бораверади. Чунки ундан қутулишлик имкони жуда оз.

Инсоннинг қалбидаги иймон ва иллат ҳам шундай, дўстим.
Aллоҳга бўлган иймонингиз, сизни жаннатга киритади. Худди касалликдан тузалишга аниқ ишонганингиздек. Куфр эса, саратонга ўхшайди. У бандани охиратдан умидсизлантиради.

Иймон даражасига қараб, баъзи мўмин бандалар, тавба қилмаган гуноҳлари сабаб дўзахга тушишади. Лекин, улар қалбидаги зарра иймон сабаб, эртани, индинни, йилларни кутиб, гуноҳларига яраша жазони олиб, албатта жаннатга тушишига умид қилади, ва шундай бўлади.

Кофирлар саратонга учраган одамдек, нажотдан умидларини узадилар. Улар учун дўзахдан қутулиш йўқ, абадийлик бор.

Қадрдон дўстим, сизнинг Aллоҳга бўлган иймонингиз қандай? Қиёматда энг аввал сўраладиган амалингиз - намозингиз қандай?

Ёки намоз ўқишингиз, маъсиятлардан Aллоҳга тавба қилишингиз учун махсус "СИГНАЛ"ни кутябсизми?

Тан олинг, бундай "сигналлар" ҳаётингизда кўп бўлди. Сиз сезмадингиз, ёки писанд қилмадингиз. Aллоҳ ҳар доим ҳам сизга бунда енгил "сигнал" беравермайди. Биттасимас - биттаси охиргиси, сизни олиб кетувчиси бўлади. Вақтни ғанимат билинг. Саратондан қутулинг.

Aллоҳ жисмоний ва руҳий дардларингизга шифо ато этсин!

Умму Aбдуллоҳ
@QuranKariymm