Get Mystery Box with random crypto!

#Табассум Мухбир: - Қўйларингиз нима ейди? Чўпон: - Қайси би | ISLOMIY RASMLAR 🌙

#Табассум

Мухбир: - Қўйларингиз нима ейди?
Чўпон: - Қайси бири – оқларими, қораларими?
Мухбир: - Қоралари.
Чўпон: - Ўт.
Мухбир: - Оқлари-чи?
Чўпон: - Улар ҳам ўт ейди.
Мухбир: - Кечаси уларни қаерда сақлайсиз?
Чўпон: - Оқлариними, қоралариними?
Мухбир: - Қораларини.
Чўпон: - Кааатта бир оғилда.
Мухбир: - Оқларини-чи?
Чўпон: - Уларниям ўша ерда.
Мухбир: - Уларни нима билан тозалайсиз?
Чўпон: - Оқлариними, қораларини?
Мухбир: - Қораларини.
Чўпон: - Сув билан.
Мухбир: - Оқларини нима билан ювасиз?
Чўпон: - Уларниям.
Мухбир асабийлашиб кетди: - Фарқи йўқ экан, нега оқлариними ёки қоралариними, деб сўрайверасиз? Сизни масхара қилаётганим йўқ!
Чўпон: Ахир оқлари менинг қўйларим-да.
Мухбир: Ҳа-а. Қоралари кимники?
Чўпон: Улар ҳам ўзимники.

@Islomiy_rasimlar