Get Mystery Box with random crypto!

Тўртинчи ҳадис «Сизлардан ҳар бирингиз онасининг қорнида … яра | Islomiy Psihologiya

Тўртинчи ҳадис
«Сизлардан ҳар бирингиз онасининг қорнида … яратилади»
Абу Абдурраҳмон Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан қилинган ривоят: «Бизга (ўзлари) ростгўй ва ростгўйлиги (Аллоҳдан келган ваҳий билан) тасдиқланган зот – Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳадис айтиб бердилар: «Албатта сизлардан ҳар бирингизнинг яратилиши онасининг қорнида (дастлабки) қирқ кун (давомида) «нутфа» (бир томчи сув) ҳолида амалга ошади. Кейин худди шунча муддат (кейинги қирқ кун давомида) «алақа» (лахта қон) ҳолатида бўлади. Кейин худди шунча муддат (кейинги қирқ кун давомида) «музға» (бир парча гўшт) ҳолатида бўлади. Сўнгра унга (ҳомилага) бир малак-фаришта юборилиб, тўртта сўзни (ишни) ёзиш буюрилади: ризқи, ажали (умри), амали (дунёда қиладиган ишлари), бахтли ёки бахтсиз бўлиши. Ундан ўзга ҳақ илоҳ бўлмаган Аллоҳга қасамки, сизлардан бирингиз жаннат аҳлининг амалини қилиб бораверади, ҳаттоки, у билан жаннатнинг орасида бир зироъ (газ – 70 см атрофида) масофа қолади. Шунда унга ёзилган китоб (тақдир) етиб келади ва дўзах аҳли амалини қилиб, у ерга кириб кетади. Ва яна сизлардан бирингиз дўзах аҳлининг амалини қилиб бораверади, ҳаттоки у билан дўзахнинг орасида бир зироъ (газ – 70 см атрофида) масофа қолади. Шунда унга ёзилган китоб (тақдuир) етиб келади ва жаннат аҳли амалини қилиб, у ерга кириб кетади».
Бухорий (3208) ва Муслим (2643/6618) ривоят қилган.

●Яъни, «Инсон шунча амал қилса ҳам бекор кетадими?» – деган савол пайдо бўлиши мумкин. Бу саволга жавобни бошқа бир ҳадисдан топамиз.
Саҳл ибн Саъд Ас-Соъидий розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар:
إِنَّ الرَّجُلَ لَيَعْمَلُ بِعَمَلِ أَهْلِ الْجَنَّةِ فِيمَا يَبْدُو لِلنَّاسِ وَإِنَّهُ لَمِنْ أَهْلِ النَّارِ وَيَعْمَلُ بِعَمَلِ أَهْلِ النَّارِ فِيمَا يَبْدُو لِلنَّاسِ وَهُوَ مِنْ أَهْلِ الْجَنَّةِ
«Бир киши одамларга кўриниб турган нарсада жаннат аҳлининг амалларини қилиб юради. Аслида эса у дўзах аҳлидандир. Яна бир киши эса одамларга кўриниб турган нарсада дўзах аҳлининг амалларини қилиб юради. Аслида эса у жаннат аҳлидандир». Бухорий (4207), Муслим (112/207). 


@islomiy_psixologiya