Get Mystery Box with random crypto!

Қуръони каримда зикр қилинган 'орзулар'ни биласизми? 1. «Қан | 🍃Islomiy nashedalar 🍃

Қуръони каримда зикр қилинган "орзулар"ни биласизми?

1. «Қани эди мен ҳам улар билан бўлганимда, улуғ зафар қозонар эдим», дейди.»
(Нисо сураси, 73- oят)

2. «У кунда золим икки қўлини тишлаб: «Эй воҳ!!! Пайғамбар ила бир йўлни тутганимда эди!» дер.»
(Фурқон сураси 27-oят)

3. «Эй воҳ!!! Кошки фалончи(кофир-бадбахт)ни дўст тутмасам эди.»
(Фурқон сураси 28-oят)

4. «Ва аммо кимнинг китоби чап тарафдан берилса, у, вой шўрим, кошки менга китобим берилмаса эди.»!
(Ал-Ҳаққа сураси 25- oят)

5. «Албатта, Биз сизларни яқин келажакдаги азобдан қўрқитдик. У кунда, ҳар киши (қўли) тақдим қилган нарсага назар соладир. Ва кофир «кошки тупроқ бўлиб кетсам», –дейдир.»
(Наба сураси 40- oят)

6. «У, афсуски, (охират) ҳаётимга ҳам бирор нарса тақдим қилсам бўлар экан, дейдир.»
(Фажр сураси 24- oят)

7. «Дўзах устида тўхтатилганларида: «Қани энди (у дунёга) қайтарилсак эди, Роббимизнинг оятларини ёлғонга чиқармас эдик ва мўминлардан бўлар эдик», дейишларини кўрсанг эди.»
(Анъом сураси 27- oят)

8. «Юзлари олов ичида айлантирилаётган кунда улар: «Вой шўримиз қурсин, кошки Аллоҳга итоат қилсак эди, Расулига итоат қилсак эди», дерлар.»
(Аҳзоб сураси 66- oят)

Бу орзуларнинг барчаси вафот қилиб кетганларга тегишли ягона амалга ошира олмаган орзуларидир. Улар шунга надомат чекмоқдалар. Холбуки биз бу орзуларни барчасини қўлга киритиш имкониятимиз бор!

@Islomiy_nasheedalar