Get Mystery Box with random crypto!

АМАЛИНГНИ РИЁДАН ХАЛОС ЭТ Пайғамбаримиз cоллаллоҳу алайҳи ва | ISLOMIY MULTFILM

АМАЛИНГНИ РИЁДАН ХАЛОС ЭТ

Пайғамбаримиз cоллаллоҳу алайҳи ва саллам
Аллоҳ таборак ва таолодан хабар беришларича
Аллоҳ айтди:

«Эй Одам фарзанди!
Сен икки неъмат орасида тонг оттирдинг. Улардан қай бири сенга
зарарлироқ эканини билмайсан: одамлардан бекитилган гуноҳларингми ёки сен ҳақли
бўлмаган ҳолда эшитган мақтовларингми?

Агар одамлар сен ҳақингда Менинг билганларимни
билганларида сенга салом ҳам беришмас эди. Ўша берганларимдан ҳам улуғроғи офият,
одамларнинг ҳожати сенга тушиб турганида сенинг одамлардан беҳожат бўлишинг, уларнинг озоридан ҳимоя қилинишингдир.
Менга ҳамд айт, неъматимнинг қадрига ет, амалингни риёдан халос эт.
Доимо сафар хавфида бўлган мусофир каби йўл озиғини ғамла. Хайр амалингни Аршим остига жойла.

Эй Одам фарзанди! Тош қалбларингиз амалларингизни кўриб йиғлайди, амалларингиз жуссангизни кўриб йиғлайди, жуссаларингиз тилларингизни кўриб йиғлайди, тилларингиз кўзларингизни кўриб йиғлайди.

Эй Одам фарзанди! Хазиналарим ҳеч қачон тугамайди. Инфоқ қилганинг миқдорида сенга инфоқ қиламан, бахиллик қилганинг миқдорида сенга бахиллик қиламан.
Сен берган ризқимни мискинлардан қизғанишинг ёмон гумон, қашшоқликдан қўрқиш ва
Менга ишончсизлигинг туфайлидир. Чунки Мен асл хилқатингни ризққа эътибор берадиган
қилиб яратдим. Бас, қачонки сен ризққа интилсанг-у, Мен сени ризқлантирсам, инфоқ қил,
қўлингдаги ризқ Меники, бас, бандаларимга бахиллик қилма. (Инфоқ қилган нарсанинг) ўрнига (ундан ҳам яхшироғини) беришга кафилман, ажрини ваъда этдим. Яна нега Китобимга шак келтирасан?! Ваъдамни рост деб билмадинг. Ким пайғамбарларимни тасдиқламаса, Парвардигорлигимни инкор этибди. Ким Парвардигорлигимни инкор этса, уни юзи билан дўзахга қулатаман».

ҚИРҚ ҲАДИСИ ҚУДСИЙ
Имом ҒАЗЗОЛИЙ

АЛБАТТА ТАРҚАТИНГ

➥Muxlisuz

Каналга уланиш учун
https://t.me/joinchat/S84cGF64CIzsBhCy