Get Mystery Box with random crypto!

​​​​ 4 НАРСАДАН ҒАФЛАТДА ҚОЛМАНГ! Шайх Муҳаммад Мутаваллий Ш | ISLOMIY MULTFILM

​​​​ 4 НАРСАДАН ҒАФЛАТДА ҚОЛМАНГ!

Шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий роҳимаҳуллоҳ айтади:

«Тўрт нарсадан ғафлатда қолган тўрт кишига ҳайронман»:

Биринчиси: Ғам-ғуссага ботган одам.
У қандай қилиб Юнус алайҳиссаломнинг Қуръонда келган,
«Лаа илааҳа иллаа анта, субҳаанака, иннии кунту миназ-золимийн»
(Сендан ўзга илоҳ йўқ, Сени поклаб ёд этаман! Мен ўзимга зулм қилиб қўйдим) деган дуосидан ғафлатда қолади?
Ахир У Зот бу оятнинг кетидан
«Биз унинг дуосини ижобат қилдик ва ғам-ғуссадан нажот бердик» демоқда-ку!
(Анбиё сураси, 87, 88-оятлар)


Иккинчиси: Катта зарар етган одам.
У қандай қилиб Айюб алайҳиссаломнинг Қуръонда келган,
«Иннии, массанияд-дурру, ва анта арҳамур-роҳимийн»
(Менга оғир зарар етди. Аммо Сен раҳм қилувчиларнинг энг раҳмлисисан) деган дуосидан ғафлатда қолади?
Ахир У Зот бу оятнинг кетидан
«Биз унинг дуосини ижобат қилдик ва унга етган зарарни кетказдик» демоқда-ку! (Анбиё сураси, 83, 84-оятлар)


.Учинчиси: Даҳшатга тушган одам.
У қандай қилиб Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бошлиқ мусулмонларнинг
«Ҳасбуналлоҳ ва ниъмал-вакил!»
(Бизга Аллоҳнинг Ўзи кифоя, У Зот қандай яхши вакил!) деган дуосидан ғафлатда қолади?
Ахир У Зот бу оятнинг кетидан
«Улар Аллоҳнинг неъмати ва фазли ила қайтдилар, уларга асло зарар етмади» демоқда-ку! (Оли Имрон сураси, 173, 174-оятлар)


. Тўртинчиси: Одамларнинг макрига алданган киши.
У қандай қилиб Мусо алайҳиссаломнинг Қуръондаги
«Ва уфаввиду амрии илаллоҳ. Инналлоҳа басийрун билъибаад»
(Ишимни Аллоҳга топширдим. Албатта, Аллоҳ бандаларни кўриб турувчидир) деган сўзидан ғафлатда қолади?
Ахир У Зот бу оятнинг кетидан
«Аллоҳ уни уларнинг ёмон макридан сақлади» демоқда-ку?
(Ғофир сураси, 44, 45-оятлар).

АЛБАТТА ТАРҚАТИНГ

➥Muxlisuz

Каналга уланиш учун
https://t.me/joinchat/S84cGF64CIzsBhCy