Get Mystery Box with random crypto!

Солиҳа аёл баракадир! Мен бу ерда барака сўзига диққатингизни | Qalbni Allohga Bo‘shatish

Солиҳа аёл баракадир!

Мен бу ерда барака сўзига диққатингизни қаратмоқчиман. Гоҳида сизга, хотинингиз сабаб ҳам барака ато қилинади. Бир сафар дўстимнинг онаси вафот қилганида уникига таъзияга бордим. Вафот топган онаси саксон ёшда эди. Отаси эса, тўқсон ёшда экан. Ота хотини ўлгани учун ақл бовар қилмас даражада йиғлар эди. Мен унга тасалли бериш учун гапирган эдим, отаси: "Бу хотин билан бирга 55 йил яшадим, мен унга шунча пайт мобайнида норози, ундан ғазабланган ҳолда ухламадим", деди.

Яна бир Қуръон олими билан учрашдим. У киши менга: "Ҳозирда 38 набирам бор, уларнинг 13 таси шифокор врач бўлиб етишишган, бунга сабабчи хотинимдир, у баракали аёл, мен ундан тарбияли ўғил, итоаткор қиз ва иймонли куёв фарзандлар кўрдим. Дин гўзалдир, дин билан йўғрилган ҳаёт ҳам гўзал, у ҳаёт баракага буркалгандир. У ҳаётда муҳаббат, эъзоз ва меҳрибонлик мужассамдир", деб айтди.

Шайх Муҳаммад Ротиб Нобулсий

Каналга аъзо бўлиш учун ушбу линкни босинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFBsDkt79gLMZp8pvQ