Get Mystery Box with random crypto!

КЕЛИШИ АНИҚ КУН! Ёш қиз айтади: - Бир куни баралла жаранглат | Qalbni Allohga Bo‘shatish

КЕЛИШИ АНИҚ КУН!

Ёш қиз айтади:
- Бир куни баралла жаранглатиб мусиқа тинглаётган эдим. Азон овози эшитилиб қолди. Тугашини кутиб мусиқани ўчирдим. Муаззин азон айтаркан, унинг овози менга ғалатироқ туйилди. Азон ниҳоясига етди! Яна мусиқани эшитишда давом этдим.

Орадан йигирма дақиқа ўтиб, қаттиқ қичқириқ эшитилди. Кўча томон ошиқдим. Чиқсам, бошқа одамлар ҳам чиққан экан. Ҳамма ҳар ёққа сарсон югурарди. Осмонга боқишарди.

- Нима бўлди? Нима бўляпти?, деб сўраган сўроғимга ҳеч кимса жавоб бермасди.

Отамнинг ёнига чопиб бордим...
- Нима бўляпти, дада? - деб сўрадим. Отам осмондан кўзини узмасдан жавоб берди:
- Ҳаммаси тамом, тавба эшиги ёпилди! Қуёш ғарбдан чиқди, қизим! - деди.

Бу сўзларни эшитиб бутун вужудим, барча аъзоларим тўхтаб қолгандек ҳис қилдим.

Бироз ўтиб одамлар ўзларини унутдилар. Ота - она, эр - хотин, бола - чақа бир - бирларини пайқамай қолдилар.

Ўша дам қулоғимга бир овоз чалинарди.

«У кунда киши қочадир; ўз ака-укасидан. Ва онаси ва отасидан. Ва хотини ва бола-чақасидан. У кунда улардан ҳар бир шахсни овора қилувчи ўз иши бор» (Абаса сураси,34-37 оятлар)

Онам мени қаттиқ яхши кўрарди. Унинг ёнига бордим. Аммо онам мени танимас, ўзи билан ўзи овора эди.
Қўрқиб, қаттиқ қичқириғим билан уйғондим.
Ҳа, бу туш эди. Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки бу тушим эди! Энди, лекин кун келиб бу туш ҳақиқатга айланишини яхши биламан ва охиратим учун мусиқадан кўра Қуръон тинглашни, бекор ишлардан кўра Қуръон ўқишни ва намозларимни вақтида адо этишни лозим кўраман...
Вақтларимни бекорчи-фойдасиз мусиқага сарфлашимдан қутқарган Аллоҳга чексиз ҳамдлар бўлсин!

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ

➥ Линкни босиб Қориялар каналига обуна бўлинг
••••━━━❉ ❉━━━••••
https://t.me/joinchat/AAAAAEYYvlSkyrc3fnvvrg