Get Mystery Box with random crypto!

Қуръонда 'Яхшилик' сўзи 167 марта ва 'Ёмонлик' сўзи ҳам 167 | ИБРАТ ВАҚТИ🕰

Қуръонда "Яхшилик" сўзи 167 марта ва "Ёмонлик" сўзи ҳам 167 марта такрорланган...

Баъзан кимгадир яхшилик қилсангиз, эвазига юзингизга тупиришади, сабабсиз четга суришади, турли ҳил жазолар ўйлаб топишади...
Сиз эса бир четда юрак чангаллайсиз, гавдангиз эгилиб катта сўроқ шаклига кирасиз: "Нима учун?!"
"Қайси айбим учун?!"
Кейин кимдир келади, сизни қўллайди, ёрдам беради ва ҳеч қандай таъмасиз...

Шулар Аллоҳнинг нажот чопарларидир.

Биласизми, улар нега сизга ёрдам беришади?
Ўша яхшилик ва ёмонлик тарозисининг ўқи қийшаймаслиги учун, ёмонлик ортиқ тош босмаслиги учун...
Агар сиз ҳам - айни дамда изтироблар ичида бўлсангиз, яхшилиги унутилган, ўзи ҳам, исми ҳам ўчирилганлар рўйхатда бўлсангиз, ташвишланманг, сабр қилинг...

Яхшилик дунёда қанча бўлса, ёмонлик ҳам ўшанча...

Яхшилик тутган чопарлар сиз томон шошганда, кимларгадир ёмонлик илинган йўқловчилар - меҳмон бу дамда...

Дунё шунақа!

Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

https://t.me/+e4EWTL14x0VkZWRh