Get Mystery Box with random crypto!

ОИЛА-АЪЗОЛАРГА ТАЪРИФ Ота... • Ундан пайдо бўлдингиз; • Сизни | Ибрат вақти!

ОИЛА-АЪЗОЛАРГА ТАЪРИФ

Ота...
• Ундан пайдо бўлдингиз;
• Сизнинг аслингиз;
• Ризоси хотиржамлик, итоати сакинат, хизмати саодат, оқ қилиши шақоват — бадбахтликдир;
• Уни рози қилиш Роббни рози қилиш йўлларидан бири.

Она...
• Жаннатни унинг оёқлари остидан қидир;
• Унинг дуоси боқий хазина. Ризоси офатсиз бахт, бағрига бош қўйиш, роҳат, хизмати бош устидаги тождир;
• У фазилатларнинг энг буюги, саодатнинг калити.

Эр...
• Уйнинг ҳимоячиси, ҳам камони ҳам ўқи, улфат қўрғони, муҳаббат дарёси, ҳузури бахт, йўқлиги машаққат;
• Тонг у билан мунаввар, борлиги шараф, қайинлар, қариндош-уруғ ўртасида обрўдир;
• Хонадон у билан обод, йўқ бўлса барбоддир.

Аёл...
• Сизга паноҳ, маскан. Қуршаб олувчи бахт. Беркитувчи сатр. Ўз бағрига олувчи ин, Муаттар қилувчи атир, унга қараш билан ғамлар арийди;
• Борлиги меҳр-муҳаббат.  У сен, сен эса у.

Ўғил...
• Ўзингни кўрсатгувчи кўзгу, ўз аксинг;
• Болалиги қувонч, йигитлиги фахр, белинг букилганда суянч; қахр етганда мададдир.

Қиз...
• Тарбиясини гўзал қилсанг, дўзахдан қалқон;
• Меҳри жозибали;
• Фарзандлар ичида энг яқини, сен учун энг куйинчаги;
• Сенга нима кераклигини яхши билади;

Ака-ука
• Сенинг соянг! Душманларинг сенга зарар беришидан доим хавотир олади. Болалигингда энг яқин дўстинг! Улғайганда белинг қуввати!

Опа-сингил
• Насиҳати малҳам. Унга боғланиб (силаи раҳм) савоб қозонасан;
• Эрининг олдида фахрисан. Ҳожатлари олдида мададкорсан!

Қариндошлик алоқаларини асло узманг! Уни мустаҳкамланг! Фоний дунёда улар сабаб  боқий бахтдан бахра олинг!

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ

•┈•┈•┈•┈•✿•┈•┈•┈•┈•

Яқинларизгаҳам улашинг

@Islomi