Get Mystery Box with random crypto!

Исломий Оила.

Telegram kanalining logotibi islomda_ehtiros — Исломий Оила. И
Telegram kanalining logotibi islomda_ehtiros — Исломий Оила.
Kanal manzili: @islomda_ehtiros
Toifalar: Bolalar parvarishi
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 600
Kanalning ta’rifi

Ҳақдан ҳаё қилинмас.
Исломий оила ва унга оид мавзуларни ёритиб борувчи канал.
Постлар узун лекин манфаaтли.
Мурожаат учун; @Islomiy_oila_bot

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2022-02-06 22:20:00 ​​Аёл қизларга насиҳат!

Эътибор берганмисиз?! Бозорда қандай махсулот сони кўп бўлса, ўша нарса арзон бўлади.

Азиз опа-сингиллар! Сиз азизсиз, сиз муқаддассиз. Бу оламдаги ҳар нарса сизларга боғлиқ. Не-не улуғ инсонларни ҳам сиздек бир аёл дунёга келтирган, тарбиялаган.

Сизлардан сўрайдиганим: қадр-қимматингизни, муқаддас номингизни сақлаб қолай десангиз, ўзингизни бозорга солманг! Сизларга беҳаё бўлиш эмас, бебаҳо бўлиш ярашади!

Ботир Ризо

Исломий Оила
4.3K views19:20
Ochish/sharhlash
2022-02-06 16:51:11 ​​#Табассум

Менинг бир оғайним бор эди, мен ҳар куни бомдод намозини биринчи сафда ўқиганимни кўриб ҳавас қилар эди. У бир куни мендан сўраб қолди:
-Қандай қилиб ҳар куни бомдод намозига ҳаммадан аввал келасан. Ҳарчанд уринмай масжидга ҳеч сендан эрта келишга улгирмадим. Бунинг сири нимада?
-Менинг иккита аёлим бор, улар менга хизмат килишда бир бирлари билан мусобақа қилишади... Хулласи, эъзоздаман дедим. Оғайним анча соддалиги туфайли гапларимга ҳеч иккиланмай ишонди. Кўп ўтмай менга қилган ҳаваси рўёбга чиқди, иккинчисига уйланди...
Алҳамдулиллаҳ, энди масжидда ёлғиз тунамайдиган бўлдим.

Исломий Оила
3.4K viewsedited  13:51
Ochish/sharhlash
2022-02-02 05:52:32 ​​Доктор Муҳаммад Ротиб Набулсий ҳафизаҳуллоҳ:

"Фарзандлар оилада қулоқлари билан эмас, кўзлари билан таълим оладилар" деганлар.

Болангнинг кўз ўнгида фақирга моддий ёрдам беришинг, садақа ҳақидаги мингта дарсга тенгдир.

Болангнинг кўз ўнгида ахлатни чиқинди ташлайдиган жойга ташлашинг, поклик, тозалик ҳақидаги панд-насиҳатлардан таъсирлироқдир.

Тарбияда ўзимиз намуна бўлайлик!

Исломий Оила
5.2K views02:52
Ochish/sharhlash
2022-01-27 22:20:00 ​​Шифокор йигит бир қизга совчи қўйди. Қиз йигитнинг оилавий аҳволидан хабардор бўлгач, никоҳ маросимига онасини олиб келмаслик шарти билан турмушга чиқишини билдирди. Йигит нима қилишини билмай қолди ва устозларидан биридан маслаҳат сўради. Устози ундан "Нега бундай шарт қўйди?" деб сўраганда, йигит "Отам бир ёшлигимда вафот этганлар, онам менга сарфлаш учун одамларнинг кирини ювувчи бўлиб ишлаганлар. Лекин бундай ўтмишим менинг кўп қийналишимга сабаб бўлган. Энди ўз ҳаётимни бошлашим керак" деди.

Устози унга "Менинг бир талабим бор, уйга бориб онангнинг қўлини ювиб қўясан ва эртага олдимга келасан, фикримни ўшанда айтаман" деди.

Йигит уйига бориб онасидан қўлини узатишини сўраб, ювиб қўймоқчилигини айтди. Она қўлини узатганда ўғил у қўлга қараб йиғлаб юборди. Чунки кир ювиш асносида ёрилган, бужмайган қўлни йигит илк бор кўраётганди.

Йигит онасининг қўлини ювиб бўлгач эрта бўлишини кутмай устозига қўнғироқ қилиб, "Раҳмат сизга, нима қилишим кераклигини тушундим, бир кунимни, бир кунда ўтадиган никоҳ тўйимни деб онамни қурбон қилмайман, ахир онажоним менинг эртанги куним учун умрларини қурбон қилдилар" деди.

Ота-оналаримизнинг хизматларида камарбаста бўлайлик!

Эшикка термулиб, болам келиб қолса деб овқатни ўраб, кутиб ўтирадиган волидамизнинг ҳолларидан хабар олишни унутмайлик!

Онамизнинг юзларида табассум, кўзларида ёш билан қилган дуоларини олишнинг пайидан бўлайлик!

Аллоҳ таоло ота-онамизни паноҳида асрасин, умрларига, ризқларига барака берсин! Ота-онаси вафот этганларнинг ота-оналарини Ўзи раҳматига олсин!

Исломий Оила
3.7K views19:20
Ochish/sharhlash
2022-01-24 19:21:16 ​​Эркакнинг айби

• Эркак ўзининг эркаклигини унутгандагина аёл “эркаклашади”.

• Эркак ўз аёлини аёллик мақомида тутиб тура олмагандан кейингина аёл унинг “хўжайини”га айланади.

• Эркак уйда талаб қилинганидек эркак бўлолмагач, аёл ҳам талаб қилинганидек аёл бўлолмайди.

Аёл ушбу уч турдаги эркакни сева олмайди:

1. Ҳар қандай аёлга қизиқиб кетадиган эркакни.

2. Аёлнинг туйғуларини риоя қилмай, унинг бўйи, ранги, ориқ-семизлигини танқид қиладиган эркакни.

3. Ўзида кўп нуқсонлар бўла туриб, аёлдан мукаммалликни талаб қиладиган эркакни.

Аёл табиати

Аёл ўзи бемор бўлса ҳам эрининг дори ичишига кўмаклашади.

Аёл ўзи ғамга ботган бўлса ҳам эрига тасалли беради.

Аёл ўзи чарчаган бўлса ҳам эри учун бедор бўлади.

Аёл танимаган кишисининг мусибати учун ҳам қайғуриб, йиғлайди.

Шундай экан, жуфтларингизга мулойимроқ бўлинглар, эркаклар.

Нозимжон Ҳошимжон

Исломий Оила
3.8K views16:21
Ochish/sharhlash
2022-01-22 15:10:43
Эрига меҳр бермаган аёл!

Исломий Оила
2.8K views12:10
Ochish/sharhlash
2022-01-22 09:43:06 ​​Қадрли эр жаноблари!
Оддий ишлар ва сўзлар билан ҳаётингиз гўзал бўлишини истайсизми?
Унда, “Ташаккур”, “Раҳмат”, “Марҳамат”, “Барака топинг”, “Аллоҳ рози бўлсин”, “Аллоҳ ажрингизни берсин”, “Жуда чиройли бўлибди”, “Жуда ширин бўлибди”, каби калит сўзлар билан қаллиғинзиз қалбига сурур бағишланг. Ёки уйга кирганда “Ассалому алайкум”, дея салом бериш, бирор ҳикмат айтиб бериш, юзига сабассум қилиш, уй ишларида қарашиш, ёки бирор яхшилик қилиш – ўзи арзимаган ишлар бўлса-да, аёлингиз учун ўта қадрлидир. Демак, ҳаёт гўзал бўлиши сизнинг қўлингизда экан, астойдил бўлинг!

Исломий Оила
3.6K views06:43
Ochish/sharhlash
2022-01-20 22:20:00 ​​Эр-хотинлик — икки томонга тегишли бўлган ҳаёт демакдир.
Бу муштарак ҳаёт бир томон иккинчи томонга тўлиқ ҳукмронлик қилиши устига барпо бўлмайди. Бу муштарак ҳаёт бири иккинчисининг хатоларини кутиб ўтирадиган жанг майдони эмас.
Балки, бу муштарак ҳаёт бир-бирларининг айбларини беркитиш, бир-бирларини севиш, ҳурмат қилиш, муроса қилиш, ширин сўзлар айтиш, меҳр-шафқатли бўлиш устига барпо бўлади.
Шундай экан, бахтиёр оила биносини эр-хотин биргаликда қуришга ҳаракат қилишлари лозим.

Исломий Оила
3.0K views19:20
Ochish/sharhlash
2022-01-19 10:39:01 ​​Энг оғир зулм!
Айрим эрлар аёлини мақтаб қўйиш, тақдирлаш, қилётган ишларига эътибор беришни аёл олдида ўзини ерга уриш деб биладилар. Ўзларидан ҳукмрон ясаб олиб аёлларига бепарво бўладилар. Бирон мақтовга сазовор иш қилишса, тақдирлаш хаёлига ҳам келмайди, ҳурматини жойига қўймайди. Бундай қилиш эркакликка тўғри келмайди, деб эътиқод қилишади.
Мободо, рафиқалари бирор кичик хатоликка йўл қўйсачи, дарров шерга айланади, оғзини тўлдириб сўкади, хорлайди. Қайнота ва қайнона олдида ҳам, бегоналар олдида ҳам ер билан битта қилади. Баъзи эрлар шу даражада пасткашлигидан сал нарсага ҳам қўл кўтарадиган бўлади. Ўз турмуш ўртоқларининг жисмоний ёки руҳий муаммолари билан ишлари бўлмайдиганлари ҳам оз эмас.
Билиб қўйинг, эркаклар! Бундай ишларга қўл уришингиз ҳам маънавий, ҳам жисмоний зулм ҳисобланади. Бугун қилаётганингиз биргина зулм Қиёматда зулматларга айланади!

Исломий Оила
3.6K views07:39
Ochish/sharhlash
2022-01-15 06:14:58 ​​Никоҳ мавжуд экан, эр ва хотин ўртасида маълум келишмовчиликлар, зиддият ва фикрлар қарама-қаршилиги бўлиши табиий. Зеро, икки номукаммал шахснинг фикри доим ҳам бир-бирига мувофиқ ва мос келавермайди. Бунга доно халқимиз “Турмуш—мушт”, дея содда, ихчам ва бамаъни қиёс беради. Ҳеч ким бу зиддиятдан суғурталанган эмас. Шундай экан, муқаддас никоҳ ришталари билан боғланган оиланинг эртаси ва бахтли турмуш учун келишмовчиликларни бартараф этишнинг турли йўлларини ўрганиб бориш мақсадга мувофиқ. Енгилтаклик билан улардан қочиш ёки бошқа жуфт излаш қарори бизни доим ҳам истакларимиз ижобатига олиб бормайди.

Исломий Оила
3.0K views03:14
Ochish/sharhlash