Get Mystery Box with random crypto!

​​​​ИСЛОМДА АЁЛНИНГ ЎРНИ - Эркак киши хотинига хиёнат қилса, | Исломий Оила.

​​​​ИСЛОМДА АЁЛНИНГ ЎРНИ

- Эркак киши хотинига хиёнат қилса, тошбўрон бўлади.

- Агар эркакка аёлига бериладиган маҳр белгиланиб туриб, уни бермаса, ўғри ҳисобланади.

- Агар талоқ қилса, аёлидан ҳеч нарса олмайди.

- Агар аёлнинг меросдаги улушини еб кетса, Аллоҳ белгилаган чегарани бузган бўлади. Ким чегарани бузса, ўзига зулм қилибди. Хотинини уриб хорлаганлар пасткаш, уларни икром қилганлар олийжанобдир.

- Эр хотинини олти ойдан кўп муддат ташлаб қўйса, аёлнинг ажралишга ҳаққи бўлади.

- Эркак хотинига онаси каби муомала қила олмайди.

- Агар эр хотинига «сен менга онамнинг орқаси кабисан» деса, унинг бўйнига қул озод қилиш ёки 60 та мискинга таом едириш ёки олтмиш кун рўза тутиш лозим бўлади.

- Агар эр хотинини ёмон кўрса, сабр тавсия этилади. Эҳтимол, Аллоҳ унда кўп яхшиликларни яшириб қўйгандир?..

- Агар эр хотинидан ажралса, унинг фазлини унутишга ҳаққи йўқ; болаларини тортиб олмайди.

- Аёлнинг моли ҳурдир. Агар эрига садақа қилса, иккита ажр олади. Агар ман этса, эр ҳеч нарса қилолмайди.

- Аёлга нисбатан ҳар қандай ҳаддан ошиш жазоланади. Эр унинг таоми, ичимлиги, кийими ва масканига масъул. Эҳтиёжларига қоим туриш мажбурият. Хотиннинг эрига итоат қилиши эса Аллоҳ йўлидаги жиҳоддир.

- Агар эр хотинини яхшиликка буюрса, унга итоат қилади, гуноҳга чорласа, «Холиққа осий бўлинадиган ўринда махлуққа итоат йўқ».

- Киши аёлини ҳимоя қилиб ўлса, шаҳид ҳисобланади.

- Аёл учун Набий алайҳиссалом Бани Қайнуқога қарши урушганлар.

- Аёл сабаб халифа Муътасим қўшинини Амурияга олиб борди.

- Бу – аёлнинг Исломдаги ўрни. Ғарбдаги ўрнини ҳам бир кўрсатингчи!

«Қалблардан сўранг» китобидан

Исломий Оила