Get Mystery Box with random crypto!

ИШҚ Биз ҳаммамиз ишқ қулимиз, Ишқдир бизнинг султонимиз. Ишқ | ISLOM BOOK

ИШҚ

Биз ҳаммамиз ишқ қулимиз,
Ишқдир бизнинг султонимиз.
Ишқ йўлида ўлсак агар,
Ишққа ҳалолдир қонимиз.

Ишқ Мандан мани олади,
Ёр ишқин дилга солади,
Дил ишққа қурбон бўлади,
Ёр бўлса гар имонимиз.

Ишқ бирла бошим хуш бўлур,
Хаёлимга йўлдош бўлур,
Ўн икки ой сархуш бўлур,
Ишққа асирдир жонимиз.

Доим юракда кезадир,
На майлимизни бузадир,
На сўладир,на тўзадир,
Бизнинг бу гулистонимиз.

Юнус деяр: Неча-неча
Кунлар охир бўлди кеча,
Қонимизни тўймай ичар
Бу ёлғончи давронимиз.

Юнус Емро

@islombook