Get Mystery Box with random crypto!

#ибрат Беш ёш эдим, ўқимоқчи бўлдим намоз, Сура ёдлаш масала | ISLOM KECHA VA BUGUN

#ибрат

Беш ёш эдим, ўқимоқчи бўлдим намоз,
Сура ёдлаш масаласи қийнарди бироз.
Шундай қилиб ўтди қишу, ўтди баҳор, ёз
Менга эрта экан, дея бўлдим бенамоз.

Кунлар ўтди, қаршиладим ўнта баҳорни,
Эртаю кеч чўмилдик зериктирмай анҳорни.
Жойнамозни четга суриб тутдим дуторни,
Ўйин билан ўтди куним, бўлдим бенамоз.

Келиб қолди йигирма ёш бўлиб меҳмон,
Иймон эмас қалбда севги бўлди султон,
Ёр васлига етай, дея сарсон саргардон,
Ишқ ўтида куйиб-ёниб, бўлдим бенамоз.

Қирқ ёшимни қарши олдим тўкиб савлат,
Елиб-учдим тўплай дея молу давлат.
Масжидга юр деса, дедим йўқдир фурсат,
Бу дунёни дардида бўлдим бенамоз.

Олтмиш баҳор ўтди, олтмиш кун мисол,
Кеч англадим, азиз умрим бўлибди увол.
Ибодатга турай десам йўқдир мажол,
Ўз жонимга жабр айлаб бўлдим бенамоз.

Саксонимда дард тўшакга қўйди жойлаб,
Қўл оёғим қимирламас йиллаб, ойлаб,
Ҳайҳот, ўлим фариштаси турар пойлаб,
Кетар бўлдим бу дунёдан бўлиб бенамоз.

Линкни босиб каналимизга обуна бўлинг!
https://t.me/+OrgvHLQuAy41NGEy