Get Mystery Box with random crypto!

#Мўминнинг_қалқони китобидан #Рамазон 22. Савол: саҳарлик ва | 𝐈𝐒𝐋𝐎𝐌 𝐘𝐔𝐋𝐃𝐔𝐙𝐋𝐀𝐑𝐈

#Мўминнинг_қалқони китобидан
#Рамазон

22. Савол: саҳарлик ва ифторлик вақтга қараб белгиланадими ёки қуёш ҳаракатига қарабми?
Жавоб:
саҳарлик ва ифторликни тайин қилиш субҳи содиқ кирган-кирмагани ва қуёшнинг ботган-ботмаганига боғлиқдир. Бир киши субҳи содиқ киришидан бир соат аввал саҳарликни самолётда қиламан, деган ниятда осмонга кўтарилса ва у ерда субҳи содиқ кирганига гувоҳ бўлса, саҳарлик қилмасдан рўза тутиши керак. Агар самолётда учиб кетаётганда субҳи содиқ кирганини кўриб, саҳарлик қилган бўлсаю, ерга қўнганда ҳали субҳи содиқ кирмагани маълум бўлса, яна еб-ичиши мумкин бўлади. Бир киши ифторликка оз вақт қолганда осмонга кўтарилса ва ҳали қуёш ботмаганига гувоҳ бўлса, қуёш ботмагунча ифторлик қилмайди. Лекин ерда оғзини очгандан кейин осмонга кўтарилганда қуёшни қайта кўрса, рўзаси дуруст бўлади, аммо қуёш ботгунча емай-ичмай туради.
23. Савол: бир шаҳарда бўлатуриб баландликда турган киши билан ерда турган кишининг рўзасини очиш вақтида фарқ бўладими?
Жавоб:
рўзани очиш-очмаслик қуёшнинг ботган-ботмаганига боғлиқ. Тақвимларда ёзилган вақтлар фақат ердаги кишилар учундир. Шунинг учун баланд уйларда яшовчилар ёки минора, тоғ каби баланд жойда турганлар пастдаги кишилар билан бир хил вақтда оғиз очишмайди, балки турган жойларида қуёш ботганига гувоҳ бўлсаларгина оғиз очишади. Самолётда кетаётганлар ҳам соатга қараб эмас, балки қуёшнинг ботганига қараб оғиз очадилар.
Минора каби баланд жойда турган одам қуёш ботганини кўрмай туриб ифторлик қилмайди. Лекин шу шаҳар аҳли учун қуёш ботган заҳоти ифторлик қилиш жоиз бўлади. Саҳарлик қилиш ва бомдод намозини ўқишда субҳи содиқ киришига қараш ҳам худди шундай йўл тутилади.
24. Савол: халқ орасида олов теккан нарса билан оғиз очиб бўлмайди, деган фикрлар бор. Бу тўғрими?
Жавоб:
бу нотўғри фикр.
25. Савол: баъзилар қуёш ботди деса, бошқалар ботмади деса, қуёш ботди деган сўзни инобатга олиб, рўзасини очиб юборган киши қуёш ботмаганини билиб қолса, каффорат лозим бўладими?
Жавоб:
қазо лозим бўлади, каффорат эмас.
26. Савол: саҳарлик вақти тугай деб қолган пайтда жунуб ҳолатда уйғонган киши аввал саҳарлик қиладими ёки ғусл қиладими?
Жавоб:
саҳарлик вақти оз қолган бўлса, оғиз-бурунни яхшилаб чайиб, саҳарлик қилади. Субҳи содиқ кирганидан кейин ғусл қилаверади. Жунуб ҳолатда рўзани бошлаш рўзага путур етказмайди.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ

БАРЧА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ЖЎНАТИНГ

«ISLOM YULDUZLARI»
КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!

https://t.me/joinchat/V8DyLujSrxFBbBAC