Get Mystery Box with random crypto!

#Мўминнинг_қалқони китобидан #Рамазон ФИДЯГА ОИД САВОЛ-ЖАВОБЛ | 𝐈𝐒𝐋𝐎𝐌 𝐘𝐔𝐋𝐃𝐔𝐙𝐋𝐀𝐑𝐈

#Мўминнинг_қалқони китобидан
#Рамазон
ФИДЯГА ОИД САВОЛ-ЖАВОБЛАР
78. Савол: ҳаж ибодатида «ҳажжи бадал», яъни бошқанинг ўрнига ҳаж қилиш мавжуд. Шу каби рўзада ҳам бировнинг ўрнига рўза тутиш мумкин бўладими?
Жавоб:
намоз ва рўза баданий ибодат бўлиб, ўзгалар тарафидан бажарилиши билан адо бўлмайди. Шариат фидяни қайсидир сабаблар билан рўза тутишга қодир бўлмаган инсонга тайин қилган.
Рўзадорнинг ўрнига валийси рўза тутиб бермайди, намоз ўқиб бермайди. Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирор киши бошқанинг ўрнига рўза тутмайди, бошқанинг ўрнига намоз ўқимайди», деганлар.
79. Савол: фидя қанча миқдорда ва қандай адо этилади?
Жавоб:
фидя Аллоҳ таоло тарафидан бандаларига енгиллик қилиб юборилган ҳукмдир.
Аллоҳ таоло айтади: «Рўза тутишга қодир бўлмаганлар зиммасига фидя тўлаш вожибдир».
Ҳар кунлик фидянинг миқдори фитр садақаси миқдоричадир, яъни буғдойдан ярим соъ – 1900 гр, арпа ва хурмодан бир соъдан – 3800 гр. ёки буларнинг қийматини бериш билан ҳам фидя адо қилинган бўлади.
Рўзадан ожиз қолганлар рўза тутмай, фидясини беришлари вожибдир. Рамазон ойининг аввалида бўлса ҳам, бир нечта фақирга бермай, бир фақирга берса ҳам. Фитр садақасига ўхшаб буғдойдан ярим соъ, хурмо ва арпадан бир соъ адо этилади.
80. Савол: Рамазон ойи фидясини ҳам фитр садақаси каби муддатдан аввал адо қилса бўладими?
Жавоб:
Рамазон ойи фидясини Рамазон ойи кирмасидан аввал бериш жоиз эмас. Рамазон ойи киргач эса бўлаверади, яъни Рамазоннинг биринчи кунида қолган кунлар фидясини берса жоиз.
81. Савол: сурункали беморлар, заифлиги туфайли рўза тута олмаганлар касалликлари ва заифликлари сабабли бир неча йил рўза тута олмасалар, лекин фидя тўлаганларидан кейин соғайиб, қувватга киргач, рўза тута оладиган бўлиб қолсалар, нима қилишади?
Жавоб:
бундай кишилар рўза тутишга қодир бўлиб қолишса, аввалги берган фидялари бекор бўлиб, гарчи бир неча йиллик бўлса ҳам фидяси берилган кунлар рўзасининг қазосини тутишлари вожиб бўлади.
Рўза тутишдан ожиз қолганлар қачон рўза тутишга қодир бўлишса, қазосини тутадилар. Зеро, фидя рўзанинг ўрнига ўтиши учун рўза тутишдан ожизлик умрининг охиригача давом этиши шартдир. Айни вақтда рўза тутишдан ожиз қолган ва келажакда рўза тута олишдан умиди узилган киши рўза тутмай, мискинларнинг қўлларига беради ёки чақириб таомлантиради.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ

БАРЧА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ЖЎНАТИНГ

«ISLOM YULDUZLARI»
КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!

https://t.me/joinchat/V8DyLujSrxFBbBAC