Get Mystery Box with random crypto!

#Мўминнинг_қалқони китобидан #Рамазон 102. Савол: бир неча ку | 𝐈𝐒𝐋𝐎𝐌 𝐘𝐔𝐋𝐃𝐔𝐙𝐋𝐀𝐑𝐈

#Мўминнинг_қалқони китобидан
#Рамазон

102. Савол: бир неча кун эътикоф ўтиришни назр қилган кишининг ҳукми нима?
Жавоб:
неча кун ўтиришни ният қилган бўлса, шунча кун эътикоф ўтириши, рўзадор бўлиши, кундузлари билан бирга тунлари ҳам ўтириши вожиб саналади.
103. Савол: аёл киши эътикоф ўтирган чоғида эри билан яқинлик қилса, нима бўлади?
Жавоб:
эътикофи бузилади. Кечаси ё кундузи, эсида туриб ё эсидан чиқариб яқинлик қилиб қўйса, маний тушсин ё тушмасин, эътикоф бузилади. Зеро, тун эътикоф ўтиришнинг пайтидир. Рўзада эса бундай эмас.
104. Савол: эътикоф ўтирувчи қорни дам бўлгани туфайли масжидда ел чиқариши мумкинми?
Жавоб:
масжиднинг ичида ел чиқариш таҳримий макруҳдир. Эътикофдаги одам қорни дам бўлиши туфайли ел чиқармоқчи бўлса, ташқарига чиқиб ел чиқаради ва бу билан эътикофига зарар етмайди. Зеро, масжидда ел чиқариш билан одамлар озорланганидек, фаришталар ҳам озорланади.
105. Савол: аёл киши охирги ўн куннинг эътикофидалигида ҳайз қонини кўрса, нима қилади?
Жавоб:
эътикофдан чиқади. Кейинчалик рўзадор ҳолатда бир кун эътикофнинг қазосини ўтайди. Қолган кунларнинг ҳам эътикофини ўтирса афзалдир. Эътикоф ҳолатида ҳайз кўрган аёлнинг эътикофи бузилади.
106. Савол: суннат бўлган эътикофда ўтирган киши жума намози ёки салқинлаш мақсадида ғусл қилиш учун масжиднинг ғуслхонасига чиқиши жоизми?
Жавоб:
хонақоҳда бўлмай, масжид ҳудудида жойлашган ғуслхонага жума намози ёки салқинлаш учун ғусл қилишга чиқиш жоиз эмас.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ

БАРЧА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ЖЎНАТИНГ

«ISLOM YULDUZLARI»
КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!

https://t.me/joinchat/V8DyLujSrxFBbBAC