Get Mystery Box with random crypto!

ИСЛОМНИНГ МАДОРИ БЎЛГАН ҲАДИС #Ҳадислар Нўъмон ибн Башир р | 𝐈𝐒𝐋𝐎𝐌 𝐘𝐔𝐋𝐃𝐔𝐙𝐋𝐀𝐑𝐈

ИСЛОМНИНГ МАДОРИ БЎЛГАН ҲАДИС

#Ҳадислар

Нўъмон ибн Башир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Албатта, ҳалол очиқ-ойдиндир. Албатта, ҳаром очиқ-ойдиндир. Ва икковлари орасида шубҳали нарсалар бордир. У (шубҳали) нарсаларни одамларнинг кўплари билмаслар. Бас, ким шубҳалардан сақланса, дини ва обрўси учун покланган бўлади. Ким шубҳаларга тушса, ҳаромга тушади. Бу худди қўриқхона атрофида (ҳайвон) боққан чўпонга ўхшайди. Ундан ўтлаб қўйиши осон.
Огоҳ бўлингким! Албатта, ҳар бир подшоҳнинг ўз қўриқхонаси бордир.
Огоҳ бўлингким! Албатта, Аллоҳнинг қўриқхонаси Унинг ҳаром қилган нарсаларидир.
Огоҳ бўлингким! Албатта, жасадда бир парча гўшт бордир. Қачон у солиҳ бўлса, жасаднинг ҳаммаси солиҳ бўлур. Қачон у бузуқ бўлса, жасаднинг ҳаммаси бузуқ бўлур.
Огоҳ бўлингким! Ўша нарса қалбдир», дедилар».

БАРЧА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ЖЎНАТИНГ

«ISLOM YULDUZLARI»
КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!

https://t.me/joinchat/V8DyLujSrxFBbBAC