Get Mystery Box with random crypto!

Ўша жойда мушрикларнинг қабрлари, харобалик, хурмолар ва ғарқа | ISLOM_TEST | Musaffo Islom dinimizni pok aqida asosida test orqali o‘rganamiz!

Ўша жойда мушрикларнинг қабрлари, харобалик, хурмолар ва ғарқад дарахти бор эди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг буйруқлари билан мушрикларнинг қабрлари қўчириб юборилди, харобалик текисланди, хурмо ва дарахтлар кесилиб, масжиднинг қибла тарафига териб қўйилди. Масжид қибласи Байтул-Мақдис томонга бўлди, эшик кесакилари тошдан қилинди, деворлари ғишт ва лойдан тикланди, шифти хурмо баргларидан, устунлари хурмо танасидан қилинди. Оёқ остига қум ва майда тошлар тўшалди. Масжидга учта эшик қилинди. Узунлиги қибладан тортиб охиригача юз газ, икки тарафи ҳам шунча ёки сал камроқ, пойдевори уч газга яқин бўлди. Масжид ёнида тош ва ғиштдан қурилиб, шифти хурмо барглари билан тўсилган хоналар
бино қилинди.