Get Mystery Box with random crypto!

Ушбу нуқта, Аллоҳ таолонинг изни билан, инсоннинг умр бўйи шол | ИСЛОМ ҚАЛБДА 🕋

Ушбу нуқта, Аллоҳ таолонинг изни билан, инсоннинг умр бўйи шол бўлишига ёки ер остига дафн этилишига сабаб бўлади.

Бу нуқта ер юзидаги энг золим кимсани ҳам жим бўлиб қолишига сабаб бўлади.

Бу нуқта миядаги асосий ҳудуднинг озиқланишига хизмат қилувчи катта артерия томиридан бир гуруҳ жарроҳлар чиқариб олган тромбдир.

Ушбу тромб қон йўлини тўсиб қўяди. Оқибатда миянинг маълум ҳудудига қон, кислород етиб бормай ёки ўша томир ёрилиб, инсульт рўй бериши, инсон вафот этиши мумкин.

Инсонларга зулм қиладиганлар, бировнинг ҳаққини ейдиганлар, акаси ёки укасининг меросдаги улушини ўзиникига қўшиб оладиганлар, аёлига, фарзандларига, қўшниларига, қариндошларига зулм қиладиганлар, ҳамкасбининг ёки унинг оиласи, яқинларининг устидан туҳмат уюштириб, ўрнини эгаллашга уриниб, дунёнинг матоҳига эришмоқчи бўладиганлар, бандалигини ўрнига қўймаётганлар, ўлишини, қабрда қуртларга ем бўлишини унутганлар кўзларини очсинлар!

Аллоҳ таолонинг изни билан нуқтадек тромб инсон ҳаётининг тугашига ёки фалаж бўлиб қолишига сабаб бўлади.

Инсон нақадар заиф!

Аллоҳ таолога иймон келтирмай юрган кимса У Зотга бунчалар журъатли бўлмаса!

Аллоҳ таоло нақадар Ҳалийм Зот!

Кофир, мушрик, мунофиқ, осийларни азобламай, уларга муҳлат беради.

Бу муҳлат кофиру мушрикларнинг иймонга келишлари учун бўлса, мунофиқу осийларнинг тавба қилиб, ўзларини тузатишлари учундир.

Бу муҳлат баъзилар учун истидрож бўлади. Кўпроқ гуноҳ қилиб, кўпроқ азобланишлари учун бўлади.

Эй Роббимиз! Бизга шундай қўрқув бергинки, ўша қўрқув биз билан гуноҳ орасига тўсиқ бўлсин!

Сендан қўрқиб, Сенинг жамолингга назар солиш шавқи билан гуноҳга қўл ура олмай қолайлик!

Эй Роббимиз! Сендан Ўзингнинг муҳаббатингни, Сени яхши кўрадиганларнинг муҳаббатини ва Сенинг муҳаббатингга бизни яқинлаштирадиган сўз ва амалнинг муҳаббатини сўраймиз!

Эй Роббимиз! Бизни истидрождан, ибодатларимиз қиёмат куни юзимизга қайтариб урилишидан асрагин!

Эй Роббимиз! Бизни намоз ўқувчилардан эмас, намозни қоим қиладиганлардан айлагин!

Эй Роббимиз! Бизни Ўзингнинг ҳидоятингдан айирмагин ва хотимамизни чиройли қилгин!

Дўстларингизга ҳам улашинг!

« @ISLOM_QALBDA_UZ» КАНАЛИГА УЛАНИШ УЧУН УСТИГА БОСИНГ!!
https://t.me/joinchat/AAAAAEHhItNoHRUqjRUwgQ