Get Mystery Box with random crypto!

ЖАННАТГА МУШТОҚ - ЯХШИЛИКЛАРГА ШОШАДИ «Гуноҳдан тийилиш учун | ИСЛОМ ҚАЛБДА 🕋

ЖАННАТГА МУШТОҚ - ЯХШИЛИКЛАРГА ШОШАДИ

«Гуноҳдан тийилиш учун озгина сабр қилишинг жаҳаннамнинг кўп азобига сабр қилишингдан енгилроқдир. "Дарҳақиқат, жаҳаннам азоби кетмас, мангу (азоб)дир" (Фурқон, 65).
Тоатта озгина сабр қилишинг сенга доимий неъматдан иборат туганмас роҳатни
олиб келади.

Эй Одам фарзанди! Сенинг ризқингни ўзгага едиришдан аввал сени кафолатлаб қўйганимга
аниқ ишонч ҳосил қилишинг лозим. Сендан кечишимдан олдин дунёдан кеч! Ҳисоб куни
савобларинг йўқолишидан олдин шубҳалардан халос бўл. Қалбингни охират зикри билан обод
қил, чунки сенинг қабрдан бошқа масканинг йўқ.

Эй Одам фарзанди! Жаннатга муштоқ киши яхшиликларга шошади, дўзахдан қўрққан киши
ёмонлиқдан тийилади. Кимки нафсини шаҳватлар (дунё истаклари)дан қайтарса, олий
даражаларга эришади.

Эй Мусо ибн Имрон! Таҳоратсиз пайтингда сенга бир мусибат етган экан, нафсингдан
ўзгасини маломат қилма.

Эй Мусо! Яхшиликлардан маҳрумлик энг даҳшатли ўлимдир.

Эй Мусо! Ким маслаҳатлашмаса, пушаймон бўлади. Ким истихора қилса (яъни, хайр тилагида бўлса), надомат чекмайди».

Имом Ғаззолий "Қирқ ҳадиси қудсий"дан.

АЛБАТТА ТАРҚАТИНГ!

анба:
@NAMOZVADUOLAR

« НАМОЗ ВА ДУОЛАР » Каналга уланинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAE0SI2OLoziHu5mVBQ