Get Mystery Box with random crypto!

Islom.uz

Telegram kanalining logotibi islom_officialuz — Islom.uz I
Telegram kanalining logotibi islom_officialuz — Islom.uz
Kanal manzili: @islom_officialuz
Toifalar: Texnologiyalar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 3
Kanalning ta’rifi

<<Islom.uz>> диний маърифий расмий канал.
Диний маърифий каналларга уланинг:
@islomuz
@quranuz_kanali
@muslimuzportal
@arabicuz

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

2

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2022-07-21 22:47:36
Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш суннатдир.
Имом Табароний келтирган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:

“Кимки менга бир бора салавот айтса, Аллоҳ унга ўнта салавот айтади. Кимки менга ўнта салавот айтса, Аллоҳ унга у юзта салавот айтади. Кимки менга юзта салавот айтса, Аллоҳ уни нифоқ ва дўзахдан озод деб ёзиб қўяди ва қиёмат кунида шаҳидлар билан бирга қилади.

Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ала Муҳаммад ва ала олиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн!

Бу маълумотни яқинларингизга ҳам улашинг, кўп саловот ва салом айтилишига сабабчи бўлинг.
Эслатиш мўъминларга манфаат берур.
ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
!!!
MEHROB.UZ Ижтимоий саҳифалари:
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
1 view19:47
Ochish/sharhlash
2022-07-21 22:45:50 #мақола
Фитна – энг оғир гуноҳдир.

Барчаларимиз Аллоҳ таоло берган беҳисоб неъматларига шукр қилган ҳолда бир-бирларимизга ўзаро насиҳат қилиш, илм ва динда тақвоси билан машҳур уламоларимиз айтган панду-насиҳатларига рағбат кўрсатиб ва уларга амал қилиб боришимиз лозимдир. Аллоҳ таоло барчаларимизни турли фитналардан ва фитначилардан доимо эҳтиёт бўлишимизга чорлаб ўзининг Каломида шундай амр этади:“Сизлардан фақат золимларгагина хос бўлмаган (балки ҳаммаларингизга оммавий бўладиган) фитна (азоб)дан сақланингиз ва билиб қўйингизки, Аллоҳ жазоси қаттиқ (зот)дир”.(Анфол сураси 25-оят).
Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом умматларини Аллоҳ таолонинг номи билан фитналардан уларнинг ёмонлигидан, адаштиришидан ва гумроҳлигидан паноҳ тилашга йўллаганлар. Баъзи ўтган солиҳ уламоларимиз шундай дуо қилишаркан:“Ей Аллоҳ! Диндан қайтишлик ёки фитнага мубтало бўлиб қолишимизда сендан паноҳ тилаймиз”.Шунга мувофиқ инсонларни тўғри йўлдан адаштирувчи асоссиз ғоя сўзларни айтувчи ва тарқатувчи кимсаларнинг ҳатти-ҳаракатларидан барча мусулмонларни эҳтиёт бўлишларига чорлаймиз.Ҳар бир мусулмон турли фитна, фасод ишлардан, бузғунчилик, динда фитнага тушиш, хусусан бир жамиятда яшовчи инсонлар ўртасида тафриқа солиш, бузғунчи фикр ва ботил ғояларни тарқатиш каби ношар’ий амаллардан эҳтиёт бўлиши зарур. Бугун инсоният ғоявий урушлар, ма’навий зиддиятлар, бир ҳовуч зўравон ғояларнинг дунёни қайта тақсимлашга қаратилган ўйинлари авж олган бир вазиятда яшаяпти. Ҳозир зулм ва истибдод, террор ва бузғунчиликлар, ахлоқсизлик ва ма’навий инқирозлар ҳар қачонгидан хатарли тус олмоқда. Мусулмонлар бундай шароитларда ҳар қачонгидан ҳушёр ва огоҳ бўлишлари, дўст киму, душман кимлигини яхши ажрата олишлари, ғанимлар фитнасига учмасликлари, ёвуз кучлар қўлидан қўғирчоқ бўлиб қолиб, диндошлари ва миллатдошлари қотилига айланмасликлари зарур. Чунки ҳар бир фитна ва фасод иш ортида ғаразли мақсадлар, манфаатдор кучлар турганини бир лаҳза ҳам унутишга ҳаққимиз йўқ.Ёшларимизга, фарзандларимизга таълим-тарбия берганда, насиҳат қилиб, ўргатганда Ватанга муҳаббат ота-она, оиласига, уларни элу юртга қўшган урф-одатлар, удумлар-миллий қадриятларга, улар югуриб ўсган тупроқ, отаси эккан ва у билан бирга улғайган дарахт, онаси тебратган бешикка бўлган муҳаббат эканлигини уқтирайлик. Аллоҳ таоло барчаларимизни турли фитна-фасод ва ихтилофлардан сақласин. Юртимизни ва динимизни турли хил ғаразли хуруж ва ҳамлалардан, туҳмат ва бўҳтонлардан пок сақлаб, Ўзининг ҳифзу ҳимоясига олсин!

Музработ тумани “Дўстмухамммад бобо” жомеъ масжиди имом ноиби Акбар Шукуров.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
https://t.me/surxonmuslimuz
1 view19:45
Ochish/sharhlash
2022-07-21 21:51:15
1 view18:51
Ochish/sharhlash
2022-07-21 21:45:42
#ВИДЕО:

Ҳазрат Жобир (розияллоҳу анҳу)дан: Аллоҳ Расули (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) марҳамат этдилар:
“Кечада шундай бир соат борки, мусулмон кишининг Аллоҳдан дунё ва охиратга оид бир яхши дуоси ўша соатга тўғри келса, Аллоҳ унга тилаганини мутлақо берур. Бу соат ҳар кечада бор.”

(Муслим ривояти).

Яқинларингиз ва дўстларингизга улашинг.

•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
"Сузукота - Билим ва тарбия маскани.
1 viewedited  18:45
Ochish/sharhlash
2022-07-21 20:24:08 #ҲАДИС

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар киши тўшагига ётадиган бўлса, фаришта ва шайтон мусобақалашади. Фаришта: «Эй Раббим, яхшилик битгин», дейди. Шайтон: «Ёмонлик битгин», дейди. Агар киши Аллоҳни зикр қилса, сўнг ухласа, фаришта уни муҳофаза қилган ҳолда тонг оттиради», дедилар.

Ибн Сунний ривоятлари

@islom_officialuz
1 view17:24
Ochish/sharhlash
2022-07-21 20:04:04
Ақийда 92-дарс. Илоҳий китобларга иймон

Илоҳий китобларга иймон келтириш Ислом ақийдаси арконларидан биридир. Ушбу ақийдасиз ҳам иймонли бўлиш мумкин эмас. Илоҳий китобларга иймон келтиришнинг маъноси, ўша китобларнинг Аллоҳнинг каломидан иборат эканига ишонмоқдир.
Бунга Қуръони Каримда ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларида далиллар кўп.
Давоми...

https://islom.uz/maqola/19286

@islom_officialuz
2 views17:04
Ochish/sharhlash
2022-07-21 20:02:25
Ақийда 93-дарс. Ҳозирги замон илмига нисбатан қарама-қаршиликлар

Таквийн сифрида ҳозирги замон илмига нисбатан энг кўп қарама-қаршиликлар тўпланган. Биз улардан учтасини айтиб ўтамиз.

1. Оламнинг яратилиши ва унинг босқичлари.

2. Одамнинг яратилиши тарихи ва инсоннинг ер юзида пайдо бўлиши тарихи.

3. Тўфон ривояти.

Мен яҳудийлар ибодатхонасида ўн саккиз йил раввин бўлиб ишлаган жаноб билан уларнинг ибодатхонаси ичида кўпчиликнинг гувоҳлигида баҳс олиб бордим.
Давоми...

https://islom.uz/maqola/19375

@islom_officialuz
2 views17:02
Ochish/sharhlash
2022-07-21 19:51:56
Жамоат намози ёлғизнинг намозидан йигирма етти даража афзалдир

Имомликка ҳақлироғи суннатни билувчироғидир. Сўнгра қорироғи, кейин парҳезкорроғи, сўнг ёши каттароғи.
Агар қул, аъробий, фосиқ, аъмо, бидъатчи ёки валади зино имомлик қилса, макруҳдир.
Аёлларнинг ўзлари жамоат бўлишлари ҳам (макруҳдир). Агар шундай қилсалар, имомлари ўрталарида туради..

Давоми...

https://islom.uz/maqola/19386

@islom_officialuz
2 viewsedited  16:51
Ochish/sharhlash
2022-07-21 18:52:56
#Хадис

Саламадан ривоят килинади:
<<Набий соллаллоху алайхи васаллам шамол кучайганда: <<Аллохим! Урчитувчи килгин, кисир килмагин>>, дер эдилар>>.

Якинларингизга хам етказинг!
https://t.me/+qcm0O_z4AkFlZWEy
2 views15:52
Ochish/sharhlash
2022-07-21 18:47:11
#Хадис

Абу Хурайрадан ривоят килинади:
<<Набий соллаллоху алайхи васаллам:
<<Аллох аксани яхши куради, эснашни эса ёмон куради. Ким акса ургандан кейин <<Алхамдулиллах>> деса, буни эшитган хар бир мусулмонга унга: <<Ярхамукаллох>> дейиш хак булади. Эснаш эса шайтондандир. Иложи борича уни кайтарсин.У <<Хоох>> деса, шайтон унинг устидан кулади>>, дедилар>>.

Якинларингизга хам етказинг!
https://t.me/+qcm0O_z4AkFlZWEy
1 view15:47
Ochish/sharhlash