Get Mystery Box with random crypto!

— Нимадан бошлай? — Яхши ниятдан бошланг. Доим қалбингизда яхш | Hm n

— Нимадан бошлай?
— Яхши ниятдан бошланг. Доим қалбингизда яхши ният бўлсин.

«Агар Аллоҳ қалбларингизда яхшилик борлигини билса, сизга ўзингиздан олинган нарсадан кўра яхшироқ нарсани берур...»

Ҳар қандай ҳолатда ва ҳар қачон фақат яхши ният қилинг.
Ният Роббингизга бўлган гумонингиз асосидир. Ниятингиз дуоингиздир. Ахир қандай қилиб Роббингиз ҳақида ёмон гумон қиласиз. Биласизми У ким?
У ҳар нарсага қодир, ҳамма ишларни У тасарруф қилади, У ҳамма нарсани билади, кўради, эшитади. У йўқдан бор қилади, У борни йўқ қилади. У кунни тун қилади, У тунни кун қилади. Берадиган ҳам У, Оладиган ҳам У. Фақат У азиз қилади, фақат У хор қилади. Душмангиз қалби ҳам Унинг қўлида, дўстингиз қалби ҳам Унинг қўлида. Билинг, Унинг раҳмати ғазабидан устун. У ўта раҳмли ва ўта меҳрибон. У — Аллоҳ!  У сизнинг Роббингиз, менинг Роббим, оламлар Робби.
Қалбингизда фақат яхши ният, яқийн, ризо бўлса, ёшингиз, жинсингиз, ирқингиз, насабингиз ва муаммонгиз У учун аҳамиятсиз. У бераверади!

«Агар Аллоҳ қалбларингизда яхшилик борлигини билса, сизга ўзингиздан олинган нарсадан кўра яхшироқ нарсани берур...»
(Анфол 70)

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ

•┈•┈•┈•┈•✿•┈•┈•┈•┈•

Яқинларингизга ҳам улашинг

@ISLOM_NURI_IBRATLAR