Get Mystery Box with random crypto!

#Расулуллоҳ_ҳаётидан МАҲБУСНИНГ САДОҚАТИ Мурдос Хорижий Убай | 🌙ISLOM HIKMATLARI

#Расулуллоҳ_ҳаётидан
МАҲБУСНИНГ САДОҚАТИ

Мурдос Хорижий Убайдуллоҳ ибн Зиёднинг қамоқхонасида маҳбус эди. Қўриқчи унга айтди:
– Мен сени қўйиб юбормоқчиман. Агар ҳар ҳафтада бир маротаба уйингга бориб келишингга рухсат берсам, қамоқхонага қайтиб келасанми?
– Ҳа, – деди у.
Шундай қилиб ҳар ҳафта бир марта уйига бориб келар эди.
Хаворижлардан баъзилари ўлимга маҳкум бўлишди. Миршаб Ибн Зиёд билан маслаҳатлашди. Ибн Зиёд қамоқдаги хаворижларнинг ҳаммасини ўлдиришга буюрди. Бу пайтда Мурдос қамоқдан ташқарида эди. Уй аҳли:
– Жонингни эҳтиёт қил. Агар қамоқхонага борсанг, сени ўлдиришади, – дейишди.
– Мен Аллоҳга хиёнатчи ҳолатимдан рўбарў келишни хоҳламайман! Зиёднинг ўғли золим киши, қўриқчини ўлдириб қўяди, – деб қамоқхонага қайтиб борди. Қўриқчига айтди:
– Сенга бирор озор етмасин деб қайтиб келдим. Хўжайининг бизнинг шерикларимизни нимага азм қилган бўлса, мени ўша жойга олиб туш!
– Хоҳлаган жойингга кетавер! Аллоҳ сенга нажот берди, – жавоб берди қўриқчи.

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.

Якинларингизга улашинг
@islom_hikmatlari_official