Get Mystery Box with random crypto!

#талқин ​​Японияда журналистлар хизмати артистларникидан қимм | Islom Asilbekov

#талқин

​​Японияда журналистлар хизмати артистларникидан қиммат

Ўзбекистон делегациясининг Япониядаги учрашувларини маҳаллий матбуотда ёритмоқчи бўлиб, газета манзилини ва муҳаррирлардан танишингиз борми, деб сўрадим ўша мамлакатда фаолият олиб бораётган танишимдан. “Ҳа, бор, фақат бу ерда газетага кичкина хабар чиқариш ҳам жуда қиммат”, деди. Пулини берармиз гаплашайлик, десам камида 10 минг доллар деса бўладими?!

Эшитяпсизми, Японияда журналистларни меҳнати бизни юлдуз артистларимизни жонли ижросидан қиммат экан. Ана сизга журналист қадр-қиммати, ана сизга ҳурмат, ана сизга тўғри танлов.

Бизда журналистларнинг меҳнати бепул, баъзи ҳолатларни ҳисобга олмаганда деярли текин, лекин тўртта фонограмма уриб кетадиган чала юлдузларга айтганини беришга тайёр халқмиз.

Россияда мардикорлик қилиб келиб фалончи артистни чақириб тўй қилишади. Байрамларга ҳам керагидан зиёд пул ишлатилади.
Лекин ривожланишга, ўқишга, келажакка сармоя кам!
Японлар билади, улар фонограмма учун пул сарфлагандан кўра, газетага тўлашни яхши кўришади.

Ҳурмат қилса, ўрганса бўладиган жиҳатларидан яна бири шу…

Журналист Мавжуда Мирзаеванинг фасебоок саҳифасидан олинди

@islom_asilbekov