Get Mystery Box with random crypto!

Бош прокуратура томонидан тегишли соҳа мутахассисларидан ибора | Islohot.uz | Расмий Канал

Бош прокуратура томонидан тегишли соҳа мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳлар тузилиб, ҳудудлардаги алоҳида таълим эҳтиёжи бўлган болалар учун санаторий туридаги мактаб-интернатларида болаларга таълим-тарбия бериш, даволаш-соғломлаштириш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ва касб-ҳунарга ўргатиш борасида амалга оширилаётган ишлар аҳволи ўрганилмоқда.

Хусусан, Андижон вилояти Балиқчи туманидаги 9-сонли сколиоз билан касалланган болалар учун санаторий туридаги мактаб-интернатида болалар учун ташкил қилинган турли тўгаракларнинг бугунги кундаги фаолияти ва самараси ўрганилди.

Шунингдек, муассасада ўқувчиларни психологик жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, уларнинг ривожланишига тўсқинлик қилаётган омилларни аниқлаш мақсадида профессионал психологик ёрдам кўрсатиш хонаси ташкил этилди.

Ўз навбатида, малакали мутахассислар томонидан муассасанинг педагог ва тарбиячилари учун болалар билан ишлашда аҳамият бериладиган масалаларга бағишланган семинар-тренинглар ўтказилди.

Бундан ташқари, муассасада таълим олаётган болалар тиббий кўрикдан ўтказилиб, уларнинг саломатлигини яхшилашга йўналтирилган мутахассисларнинг тавсиялари берилди.

Ислохот канали
https://telegram.me/joinchat/AAAAAENs9jV1FigI_aCWuw