Get Mystery Box with random crypto!

Олмалиқдаги 9 қаватли уй қурилишида аниқланган қоидабузарликла | Islohot.uz | Расмий Канал

Олмалиқдаги 9 қаватли уй қурилишида аниқланган қоидабузарликлар:

«Зилзилавий ҳудудларда қурилиш» меъёр талаблари бузилган ҳолда котлован тайёргарлиги тўғрисида геолог далолатномаси ва замин тупроқ қатлами зичлиги бўйича лаборатория хулосалари тўлиқ расмийлаштирилмаган;

объектнинг барча қаватларини кўтаришда монолит-бетон контрукциялар мустаҳкамлиги бўйича лаборатория синовлари хулосалари олинмаган;

опалубка монтаж ишларида лойиҳадан четга чиқиш ҳолатлари кузатилган;

ишлатилган қурилиш материаллари сифатини тасдиқловчи паспорт ва сертификатлар, ёпиқ ишлар далолатномалари ижро ҳужжатлари тўлиқ расмийлаштирилмаган.

Ислохот канали
https://telegram.me/joinchat/AAAAAENs9jV1FigI_aCWuw