Get Mystery Box with random crypto!

“Мудофаачи” ҳам пора билан ушланди ДХХнинг хабар беришича, То | Islohot.uz | Расмий Канал

“Мудофаачи” ҳам пора билан ушланди

ДХХнинг хабар беришича, Тошкент шаҳридаги туманлардан бирининг Мудофаа ишлари бўлими бошлиғи фуқарога ноқонуний равишда ҳарбий гувоҳнома расмийлаштириб бериш эвазига ўз хизмат автомашинасида ундан 600 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда мазкур мансабдорга нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.