Get Mystery Box with random crypto!

#Тезкор Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари телефон орқали | Islohot.uz | Расмий Канал

#Тезкор
Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар.

Давлат раҳбарлари Қозоғистондаги вазиятнинг ривожланиши, республикадаги ҳолатни барқарорлаштириш, тез фурсатда тинчлик ва осойишталикни қайта тиклаш борасида кўрилаётган чора-тадбирлар юзасидан фикр алмашдилар.

Ўзбекистон етакчиси Қозоғистоннинг биродар халқи ва раҳбариятини уларнинг мамлакат барқарорлиги ва фаровонлигини таъминлаш йўлидаги саъй-ҳаракатларида доимо қўллаб-қувватлашини яна бир бор тасдиқлади.

@islohotuz