Get Mystery Box with random crypto!

Қуръон соҳиби эришадиган беш раббоний мартаба 1. Шафоат. Расу | 𝑰𝒔𝒍𝒂𝒎𝒊𝒚𝒍𝒊𝒏𝒌 | اسلامي لنك

Қуръон соҳиби эришадиган беш раббоний мартаба

1. Шафоат. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Қуръон ўқинглар! Зеро, у қиёмат куни соҳибларига шафоатчи бўлиб келади”. Имом Муслим ривояти.

2. Рифъат. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Қиёмат куни Қуръон соҳибига: «Ўқи ва кўтарил, дунёда қандай ўқиган бўлсанг, шундай ўқи. Охирги оятни ўқиган жойинг (жаннатдаги) манзилинг бўлади», деб айтилади”.  Имом Абу Довуднинг “Сунан”ларидан.

3. Суҳбат. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:  “Қуръонни моҳирона тиловат қиладиган қори элчи, ёзувчи, ўта яхши фаришталар билан (бир мақомда)дир”. Имом Бухорий ривояти.

4. Хойриёт. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Сизларнинг яхшиларингиз Қуръон ўрганган ва уни ўргатган кишидир”. Имом Бухорий ривояти.

5. Аҳлиёт. Расулуллоҳ саллолоҳу алайҳи вассаллам: “Инсонлар ичида Аллоҳнинг хос бандалари бор”, дедилар. Улар кимлар, деб сўрашди. У зот: “Қуръон аҳли – Аллоҳнинг аҳли ва хос бандаларидир”, дедилар. Ибн Можа ривояти.

ೋ❀❀ೋ═══ • ═══ೋ❀