Get Mystery Box with random crypto!

Бизга Бухорий керакми ёки беодоб тиктокерми?! Ҳамма ота ҳам 1 | Islamic⏳

Бизга Бухорий керакми ёки беодоб тиктокерми?!

Ҳамма ота ҳам 18 ёшгача боласига Исломий таълим беролмайди. Чунки ҳамма ота-онаям қори, олим, қория, олима эмас. Қолаверса, фарзанд 18 ёшгача Исломий таълимнинг энг зарур жойларини ўрганмаса, кейин ўрганиши осон бўлмайди. Ҳанафий мазҳабини ўргатиш учун ҳам ишни эртароқдан бошлаш лозим. Зеро, хотира 7 ёшгача авжи палласида бўлади. Ҳадисда бежизга болага 7 ёшдан Намозни ўргатиш буюрилмаган. Шу пайтда Намозни, Қуръонни, Ҳалол ва ҳаромни, ахлоқу одобни, ота-онага муомалани ва ҳоказо ҳукмларни ўргатиб олмаса, кейин кеч бўлади.

Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳ 18 ёшида "Тарих" асарини ёзиб тугатганлар. Демак, Исломий таълимни балоғатга етмай туриб олганлари маълум бўлади.

Ҳаммаям масжидда имом бўлмайди ахир. Динини болалигидан ўрганиб, бошқа соҳа бўйича ўқийдиган ёшлар бор. Улар Исломни ўрганаман деса, мадрасага кириши керак.

Шунинг учун "7 ёшгача бўлган болалар учун Исломий таълим курси", "7 ёшдан катталар учун Исломий таълим курси", "Масжид қошида болаларга Исломий таълим курси" каби ўқув марказларига, умуман, хусусий Диний таълимга қонунан рухсат бериш давр талабидир.

Имом бўлиш истагидаги ёшлар олий ва ўрта-махсус Ислом билим юртида ўқишади.

Баъзиларнинг "Балоғатга етмаган болалар учун Исломни ўргатиш масаласини қонуний қилинса, ундоқ муаммо бўлади, бундоқ муаммо бўлади" деб жар солиши сафсатадан, халқнинг бошини айлантиришдан бошқа нарса эмас.

Аҳолисининг 90 фоизидан ортиғи мусулмон бўлган юртда, Бухорий, Термизий, Мотуридий, Насафий раҳимаҳумуллоҳнинг юртида болалар 18 ёшгача Исломни билмай, Намозни ўрганмай, пешонаси сажда кўрмай, нима ҳалолу нима ҳаромлигини тушунмай юриши исноддир!

Фарзандларимизга Исломий таълимни 18 ёшга боғлаб қўйишда гапга чечан бўламиз. Ана шундай шароитда 18 га тўлган биттаси онасининг юзига торт билан урса, тиктокда одам тўплаб пул топиш учун авратини очишдан уялмаса, хурмача қилиқлар қилса, аёл-қиз кўчада ярим-ялонғоч юрса, "ёшлар бузилиб кетяпти, китоб ўқимаяпти, аёлларда шарм қолмаяпти, эркак даюс бўляпти, йигитларда одоб, катталарга ҳурмат қолмаяпти" деб бақирамиз.

Уларга ўша одобни, ўша ҳаёни, ҳамиятни ўргатишни ўзимиз ортга сурдик.

Аҳволимиз шундоқ экан, муносиб авлод етиштиришга уринмас эканмиз, бола балоғатга етгунича Исломни ўрганишини қонуний йўлга қўймас эканмиз, менимча, Бухорий каби боболаримиз билан мақтанишга ҳаққимиз йўқ.

@Islamic_boys_girls