Get Mystery Box with random crypto!

iskandar muhammadjonov

Telegram kanalining logotibi iskandar_muhammadjonov — iskandar muhammadjonov I
Telegram kanalining logotibi iskandar_muhammadjonov — iskandar muhammadjonov
Kanal manzili: @iskandar_muhammadjonov
Toifalar: Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 17

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

2

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2022-04-03 21:34:22 Хикоя эмас реал бўлган воқеа..

Тобут одамлар елкасида қўлма қўл борар, бир қизалоқ нималар бўлаётганини тушунмай ʺАдажон, менам бораманʺ, деб эргашиб, йиғламаганни ҳам йиғлатарди.

Қизалоқ отасини қаерга олиб кетишаётганини билганда шундай дермиди?

Маййитни қабристонга қўйиб келишди ҳамки қизалоқ йиғидан тўхтамади, ҳар бир эркакка ёпишиб, адажонисини сўрарди:
ʺАдажоним қани, нимага сизлар билан келмади?"

Аммо ҳеч ким унга “адажонингни кўмиб келдик” дея олмасди.

Юрагим тўлиб, сабрим чидамай, унга бир нималар дегим келди.

Аста бориб, қизчанинг қўлидан тутдим.

У умид билан менга тикилди. Кўзларининг ичи қизариб, юраги куйиб, лаблари ёрилиб кетибди.

Бир чеккага бошладим.

У саволларига жавоб берадиган одамни топиб олгандек жон деб менга эргашди.

Сув ичирдим, сал ўзига келди. Пинжимга тиқилиб, оғир хўрсинди.

- Аллоҳни биласанми, қизим? - деб бармоқларим билан сочларини тарадим.

У менга шошиб қаради-да:
- Аллоҳ битта, адажоним айтган,- деди бийронгина қилиб.

- Адажонинг шунақа деган бўлса, у солиҳ одам экан, -дедим.- Эслаб кўрчи, адажонинг яна нима деган?

- Аллоҳни айтганини қилиш керак.

- Эй, баракалла,- дедим қувониб,- сен мен ўйлагандан ҳам ақлли қиз экансан.

Адажонинг тўғри айтибди.

Аллоҳнинг айтганини ҳамма қилиши керак.

Мана Аллоҳ адажонингни олдига чақирди.

Адажонинг Аллоҳни айтганини қилиб, “хўп” деб кетди.

- Лолани адасини нимага чақирмади?

- Унақа деб бўлмайди-да қизалоғим, Аллоҳ ўзи хоҳлаган одамларини чақириб олади, сенинг адажонингни хоҳлабдими, шунга чақириб олди.

- Аллоҳ адажонимни яхши кўрадими?

- Бўлмаса-чи, сендек қизчасига Аллоҳни танитди-ю ёмон кўрадими?

- Аллоҳ Жаннатда турадими?

- Воҳ, Жаннатниям
биласанми?

- Биламан, адажоним айтганлар, Аллоҳни айтганини қилсанг Жаннатга тушасан деганлар.

- Айтдимку, адажонинг ростанам солиҳ одам экан.

- Адажоним қайтиб келадими?

- Ана холос, Адажонинг Жаннатга ҳамма кирсам дейди, сен қайтиб келишни хоҳлайсанми?

- У ерда адажоним касал бўлмайдими?

- Бўлмайди!

- Ойим билан кўргани борамизми?

- Аллоҳ хоҳласа борасизлар, қизим.

- Қачон борамиз?

- Аллоҳ чақирганда-да, асалим.

- Қачон чақиради?

- Унисини билмадим, қачон чақиришни Аллоҳнинг ўзи билади.

-Лола адажонимни сўраса
Жаннатга кетган, дейми?

- Ҳа, ҳа . . . Ин шаа Аллоҳ, шундай дегин, доно қизим.

Энди менга айтчи, қизим адажониси жаннатга кетган қизлар йиғлайдими-йиғламайдими?

У иккиланиб бош қимирлатди.

Йиғламасликка ваъда берди.

-Мен йиғламайман деди.

-Айтингчи адажоним мени соғиниб, бир марта тушимга киришлари учун мен қандай йўл тутай?

-Сен отанг хаққига дуо қил қизим НАМОЗ ўқишни ўрган кизим.

-Номоз дедингизми?

-Ха қизим НАМОЗ....

Мен албатта номоз ўқишни ўрганаман, сизни тушларимда кутаман отажон .....!

Уч кун аза ичида қизчани кузатдим.

У йиғлмади...

Лекин уни кўриб мен кўз ёшларимни тўхтата олмасдим...

МЕНГА НОМОЗ ЎҚИШНИ ЎРГАТИНГ ДЕЯ ХАММАГА ЁЛВОРИБ ЯЛИНИБ ЮРАР ЭДИ ...

Оталар хаққига дуо қилгувчи солиҳа қиз фарзандлар кўпайсин...

ҚИЗ ФАРЗАНД ОТА УЧУН ҚАНДАЙ НЕЪМАТ-А!
199 viewsИскандар, 18:34
Ochish/sharhlash
2020-05-01 10:01:45ЖАННАТДАГИ АЁЛ-ҲУРНИНГ ДУНЁДА ЮРГАН ЖУФТЛАРИНИ КЎРИШИ ҲАҚИДА

Ибн Зайд ҳадис айтади: "Жаннат аҳлидан бўлган аёл осмондалик пайтида: "Дунё аҳлидан бўлган жуфтингни кўришни хоҳлайсанми?" дейилади. У: "Ҳа", дейди. Шунда парда кўтарилиб, у билан жуфти ўртасидаги эшик очилади. У жуфтини кўради, уни танийди, унга қараш билан аҳдлашади, ҳатто унинг келишини сабрсизлик билан кутади, аёл анчадан бери кўрмаган эрига муштоқ бўлган каби, унга муштоқ бўлади. Агар жуфти билан дунёдаги аёли ўртасида низолар бўлса, яъни, гап талашса, уришса, натижада хотини эридан ғазабланса, бу нарса жаннатдаги ҳурга малол келади ва айтадики: "Ҳолингга вой бўлсин! Унга ёмонлик қилма. У сен билан жуда оз кеча бўлади (яъни, у тезда менга келади)", дейди.

Термизий шу маънода Муоз ибн Жабал розийаллоҳу анҳудан ривоят қилади: "Дунёда аёл қачон эрига озор берса, ҳурлардан бўлган хотини: "Аллоҳ жонингни олгур, унга озор бер-ма! У сенинг ҳузурингда мусофирдир. Яқинда сендан ажраб, менга келади", дейди". "Жаннат васфи" китобидан.
191 views07:01
Ochish/sharhlash
2020-04-23 10:39:14 /
144 views07:39
Ochish/sharhlash