Get Mystery Box with random crypto!

#ТАНЛОВ Россияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига | ISH JIZZAX 🇺🇿 | RASMIY

#ТАНЛОВ
Россияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига

Россия Федерациясининг ГК МЕРОС (ООО "А-Кластер", ООО "Стандарт плюс", ООО "МСК Гарант", ООО "Мегаполис", ООО "Мерос солюшн") корхоналари қишлоқ хўжалиги соҳасида сабзавот ҳамда полиз маҳсулотларини етиштириш ва териш бўйича вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагида бўлган фуқароларга жорий йил 18 апрел куни соат 14:00 дан бошлаб танлов ўтказади.

Танловда иштирок этиш истагида бўлган фуқаролар учун талаблар қуйидагича:

Юқори талабчанлик;
Рус тилини мулоқот даражасида билиши;
Судланмаган бўлиши;
Ўзбекистондан чиқишга ва Россияга киришга таъқиқ қўйилмаган бўлиши.

Ойлик маош (иш ҳажми ва иш графигига боғлиқ).

Фуқаролар танловга фуқаролик ҳамда хорижга чиқиш (загран) паспортлари билан келишлари сўралади.

Танлов ўтказиладиган манзил:
Жиззах "Ишга марҳамат" мономаркази 1-қавати.
Манзил: Жиззах шаҳар, Жиззахлик МФЙ, Ш.Рашидов шох кўчаси 44 уй. (Мўлжал: Жиззах Ўрда боғи яқинида).

+998 (72) 223-90-65

Ishsizlarga ulashing:
@ISHJIZZAX