2023-03-15 07:38:56
"" ЖИГАРЛАРИМ"" Эсимда болалик, энг бахтли оним, Яқин қондошларим қалбим офтоби, Опа -сингиларим уйим чироғи, Бу мен чун бахтиёр қисмат китоби. Биз бахтли яшардик оила бағрида, Тонглар табасумга тўларди дунё, Хар куни мехрни тафтин туярдим, Опам йўлларимга сочарди зиё. Субҳидам синглимни кўзида қувонч, Бахтли кунимиздан куйларди баёт, Жигарлар мен учун борлиғим эди, Мехр -мухаббатга тўларди хаёт. Йиллар ўтиб кетди карвон мисоли, Улғайдик, юракдан қочди мехрлар, Хикмат изламадик, хикмат дунёда, Кўрдик юзимизда ёлғон сеҳрлар. Майлига, юзингиз ўгиринг мендан, Тақдир йўлларида жигармиз кўздек, Бизни айро қилмас совуқ хаёллар, Мехримиз қалбларда бир ширин сўздек. Барибир, мен сиздан қоча олмайман, Опам, сингилгинам кўзим хуморим, Сизни мехрингизга ташнаман бугун, Юракда асраган номусим -орим.
Жигарлар, қариндошлар группасига юбориб қўямиз.
https://t.me/ishizlabkanali
17.9K views04:38