Get Mystery Box with random crypto!

А Р А Ф А     М У Б О Р А К Нурларга тўлишди кўк, осмон, Қу | Ишга Марҳамат ✔️

А Р А Ф А     М У Б О Р А К

Нурларга тўлишди кўк, осмон,
Қувончга тўлишди кенг жаҳон,
Ҳамманинг уйида паловхон,
Арафа муборак азизлар.

Мунаввар тонгларда зар ёғар,
Осмондан барокат,дур ёғар,
Кексалар юзидан нур ёғар,
Арафа муборак азизлар.

Куйлайди ҳофиз-у, бахшилар,
Ҳаётнинг ҳуснига нақшилар,
Дунёга зеб берган яхшилар,
Арафа муборак азизлар.

Оналар болам деб куюнган,
Қалблари меҳрга тўйинган,
Эртага ҳайит деб суюнган,
Арафа муборак азизлар.

Қувончга ёр бўлсин умрлар,
Ҳар дилда ҳаловат,ҳузрлар,
Аллоҳга беадад шукурлар,
Арафа муборак азизлар.

Имкон қадар барчага тарқатинг!

https://t.me/ishizlabkanali