Get Mystery Box with random crypto!

“Янги аср авлоди” нашриёти қуйидаги лавозимларга малакали мут | ISHBOR UZ ️

“Янги аср авлоди” нашриёти қуйидаги лавозимларга
малакали мутахассисларни
ишга таклиф этади

*Корректор (мусаҳҳиҳ, ўзбек тилида, кирилл ва лотин ёзувларини ўқий олиши шарт);
*Вёрсткачи (чоп этилаётган китобни вёрстка қилади, “индизайн” дастурини билиши керак);
*Правкачи (матндаги хатоларни компьтерда тўғирловчи);
*Маркетолог;

Т а л а б л а р:

*Корректорликка номзод ўзбек тили ва адабиёти бўйича олий маълумотга эга бўлиши керак.
*3 – 5 йил давомида корректор бўлиб ишлаган, тажрибаси бор.
*Кирилл ва лотин алифбосини эркин ўқий олиши керак.
*Аёл ёки эркакларнинг ёши 28 – 35 ёшгача.
*Вёрсткачи, правкачи муқаддам 3 – 5 йил китоб, журнал, газета вёрсткасида, правкасида ишлаган мутахассис бўлиши керак.
*Компьтерни, ”Индизайн” программасини яхши билиши керак.
*Маркетолог соҳа бўйича олий маълумотли, креатив фикрлайдиган 3 – 5 йил иш тажрибасига эга бўлган мутахассис керак.

Иш тартиби
*Ҳужжатлар Ўзб.Рес.МКга асосан расмийлаштирилади.
*Иш жадвали 5/2.
*Тушлик Ташкилот ҳисобидан.
*Иш ҳақи суҳбат жараёнида.
*Резюмени 77 – 013 – 00 – 40 рақам бўйича телеграмга юбориш ёки қўнғироқ қилиш мумкин.
Маълумотлар бўйича иш кунлари соат 09.00дан 18.00га қадар мурожаат этишингиз мумкин.