Get Mystery Box with random crypto!

​​GARANT BANK Матбуот котиби лавозимига номзодларни таклиф э | Банкирларга иш

​​GARANT BANK

Матбуот котиби лавозимига номзодларни таклиф этамиз.

Қўйилган вазифалар:


Банк раҳбарияти томонидан белгиланадиган ахборот сиёсатини шакллантириш ва амалга оширишда қатнашиш;
Банк фаолияти соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг миллий ва хорижий оммавий ахборот воситаларида эълон қилинишини таъминлаш;

Банк расмий веб-сайтида банк фаолиятига дахлдор ахборот ва янгиликларни мақола, хабар ва таҳлилий материаллар шаклида ёритиб бориш, веб-сайтдаги ахборот ресурсларини ташкил этиш, уларнинг самарали фаолиятини таъминлаш;

Банкга нисбатан ижтимоий фикрнинг аҳволини ҳамда маҳаллий, республика ва хорижий оммавий ахборот воситалари муносабатини таҳлил қилиш ва улар тўғрисида банк раҳбариятини хабардор қилиш;

Хизмат олдида турган вазифаларни самарали ҳал этиш учун зарур бўлган ахборотларни банкнинг бошқа бўлинмалари билан ўзаро ҳамкорликда тўплаш ва ишлаш;

оммавий ахборот воситалари учун хабарларни (пресс-релизлар, бюллетенлар, шарҳлар ва шу кабиларни) тайёрлаш ва тарқатиш;
оммавий ахборот воситалари билан ахборот-маълумотнома ишларини амалга ошириш учун банк фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича таҳлилий, статистик ва бошқа материалларнинг тизимлаштирилган маълумотлар базасини ташкил этиш.

Муаммоли кредитлар билан ишлаш бошқармаси бўлим бошлиғи ва бош мутахассис, филиалларда бўлим бошлиғи, шўъба мудири ва бош мутахассис лавозимларига танлов ассосида ишга таклиф қилади.

Номзодларга талаблар:

маълумоти олий (иқтисодиёт, юридик ва бухгалтерия йўналишлари);

NPL ва муаммоли кредитлар билан ишлаш соҳасида камида 2 йиллик иш стажига эга;

Мукаммал даражада компютерни билиш: MS Office
(Word, Excel, Power Point).

Маълумотномалар ва резюмеларни
hr@garantbank.uz жунатишингиз мумкин

Маълумотномалар ва резюмеларни hr@garantbank.uz жўнатишингиз мумкин.

Банкирлар учун ишлар: @ishbank