Get Mystery Box with random crypto!

Бир сония... Ҳаётингизни яхшироқ ва бахтли қилиш учун айнан шу | .

Бир сония...
Ҳаётингизни яхшироқ ва бахтли қилиш учун айнан шунча вақт керак бўлади. Ишонмайсизми?

Ундай бўлса қуйида санаб ўтилганлардан камида биттасини қилишга ҳаракат қилинг.

1. Табассум.

Бу ҳаётингизни янада бахтли қилишнинг энг осон йўли. Ўзингизни бу ҳомуш одамлар қаторидан чиқиб кетишга рухсат беринг. Бир табассум сизни ҳозир яхши ҳис қилишингизга ёрдам беради ва у юқумли бўлиши мумкин.


2. Чуқур нафас…

Чуқур нафас – стрессни камайтириш ва ҳаётингизни мувозанатга қайтишининг энг яхши усулларидан биридир. Ва бу сиздан фақат бир сония вақт олади. Ҳар куни қисқа муддатли дам олинг ва фақат нафас олишингизга эътибор қаратинг. Шунда сизнинг ҳаётингиз яхшиланишини ҳис қиласиз.


3. Телефонни ўчиринг.

Биз телефонлар, компьютерлар, планшетлар, телевизорлар ва бошқа техник қурилма экранларида йўқолиб қолган одамлар орасида яшаймиз. Лекин, сиз ушбу қурилмалардан фойдаланганда бир нарса, аммо улар сизнинг ҳаётингизни назорат қилиши бошқа нарсадир. Барча гаджетларингизни ўчириб қўйинг (бу бир сониядан кўпроқ вақт олиши мумкин) ва ўзингиз билан ёлғиз қолинг. Сиз кўрган нарсангизга ҳайрон қоласиз.


4. Атрофга назар сол.

Ҳаёт жуда тез ўтади, бизда кўпинча чиройли гўзалликга вақт йўқ. Ойна ёнига бориш ва рангли кузни кузатиш учун бир неча сония топинг, кўчада бўлсангиз юқорига бошни кўтариб ва осмонга қаранг. Қуёш чиқиши ёки ботишини кузатиб боринг. Атрофга назар солинг ва ҳаётингизда сизни ўраб турган ҳамма нарса учун миннатдор бўлинг. Бу сизни бир неча сония ичида бахтли қилади.


5. Сув ичинг.

Сув танамизга жуда яхши таъсир кўрсатади ва бу нарса азалдан маълумдир. Қаерда бўлишингиздан қатъий назар олдингизда бир шиша сув сақлашга ҳаракат қилинг ва унга тез-тез мурожаат қилинг. Бу буйракларни тозалайди, сув балансини тиклайди, вазн ва терининг гўзаллигини қўллаб-қувватлайди.


6. Миннатдорчилик билдиринг.

Бахтли одамлар умумий бир нарсага эга: улар ҳаётидаги барча яхши нарсаларга миннатдор. Бу сизнинг ҳаётингизни яхшироқ қилишини англатади, «Раҳмат» деган гапни тез-тез айтиб туринг. Бу сиздан бир сония олади ва нафақат сизни, балки атрофдаги инсонларни бахтли қилади.


7. Керилинг.

Зудлик билан ўзингизни яхшироқ ҳис қилишнинг энг осон йўли танангизга ғамхўрлик қилишни бошлашдир. Мушакларингизни яхшилаб чўзиш учун бир неча сония сарфланг. Компьютерда доимо ўтирсангиз, бундай машқ сизга сезиларли фойда келтиради.


Донолар айтганидек, минг километрлик йўл бир қадам билан бошланади. Албатта, бундай «сония» усуллари барча муаммоларни ҳал қилмайди, лекин бир кун 86,400 сониядан иборат эканлигини унутмаслигимиз керак ва уларнинг қанчалик фойдали бўлиши фақатгина ўзингизга боғлиқ!