Get Mystery Box with random crypto!

#Бахт «Бахт» сўзи Қуръони Каримда қуйидаги икки ўриндан бошқ | Irshod.uz | Rasmiy kanal

#Бахт

«Бахт» сўзи Қуръони Каримда қуйидаги икки ўриндан бошқа ерда зикр қилинмаган.

: «У келган кунда ҳеч бир жон гапира олмас. Магар У зотнинг изни ила (гапирур). Бас, улардан бадбахтлари ва бахтлилари бордир». (Ҳуд сураси, 105- оят).

: «Бахтли бўлганлар жаннатдадирлар. Улар унда, модомики осмонлару ер бор экан, абадийлар. Магар Аллоҳ хоҳласа, (Ўзи билур). Бу туганмас инъомдир». (Ҳуд сураси, 108-оят).

Биринчисида бахт-саодатнинг вақти баён этилади. У қиёмат кунидир.

Иккинчисида эса бахт-саодатнинг жойи баён этилади. У жаннатдир.

Демак, бирон нарсани унинг ўрнидан бошқа ердан, ўриндан излаш бефойдадир. Шунингдек, бирон нарсани бошқа вақтидан бошқа вақтда кутиш, интизор бўлиш ҳам бефойдадир.

Аллоҳ таолодан дуо қилиб сўраймиз, Ўз фазли ила бизни, ота-оналаримизни ва барча мусулмонларни бахтиёр инсонлардан этсин! Амин.

@Abduhakim_domla
https://t.me/+fwAVg5pphx5kYjBi