Get Mystery Box with random crypto!

#Янгилик e-ISSN Хабаринингиз бор 'Иқтисодиёт ва таълим' и | “Iqtisodiyot va ta’lim” ilmiy jurnali

#Янгилик

e-ISSN

Хабаринингиз бор "Иқтисодиёт ва таълим" илмий журнали муаллифларга қулайлик яратиш мақсадида мақолаларнинг электрон нусхасини ҳам нашр этишни бошлаган эди. Эндиликда Журналга Ўзбекистон Миллий кутубхонаси томонидан электрон даврий нашр халқаро стандарт тартиб рақами (e-ISSN) тақдим этилди.

e-ISSN 2181-3582

Ушбу e-ISSN Журналнинг халқаро базаларда индексация қилиниши, маълумолтлар базаларида қайта ишланиши ва тартибланишини қулайлаштиради ҳамда қидирув тизимлари билан ишлашни соддалаштиради. ISSN ҳақида қўшимча қуйидаги ҳавола орқали танишиб чиқишингиз мумкин.

Журнал ОАК томонидан диссертациялар асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган илмий нашр ҳисобланади (08.00.00; №11).

Мақола журнал сайтига бепул жойланади ва халқаро базаларда индексацияланади.

Журнал индексланган базалар:
Google Scholar (иқтибослик учун)
Slib (UzSCI)
inLibrary (in Science)
SJIF (ОАК 23-база)
CrossRef (ОАК 35-база)

doi: 10.55439/ECED

Келгуси сонлар учун мақолалар қабул қилинмоқда.

Таҳририят мақолалар нуфузи ва иқтибослилик даражасини кўтариш ҳамда илмий жамоатчилик орасида кенг тарқалиши учун имкониятларни оширишда давом этади. Бизни кузатишда давом этинг, обуна бўлишни унутманг ва дўстларингизга ҳам улашинг.

Мурожаат учун:
@rabonaskamilova