Get Mystery Box with random crypto!

Иқтисодчи Сергей Гуриев ва сиёсатшунос профессор Дэниел Трейсм | Iqtisodchi Kundaligi

Иқтисодчи Сергей Гуриев ва сиёсатшунос профессор Дэниел Трейсманнинг Манипулятив диктаторлар” (Spin Dictators) китоби яқин орада ўқиган энг қизиқ асарларимдан бири бўлди. Собиқ СССР ҳудудида катта бўлган одам учун китобдаги мисоллар балки янгилик бўлиб кўринмас, лекин ундаги тизимлашган анализлар ва тушунтиришлар XX аср диктатураси ва замонавий, янги диктатураларни англашга ёрдам беради. Чавез, Ли Куан Ю, Путин ва ҳатто Назарбоев каби давлат бошлиқлари Сталин, Мао, Пиночет каби қонхўр классик диктаторлардан анча фарқ қилади(ми?) Дунёдаги демократик жараёнлар ва технологиялар тузумларни юмшата оладими? Ўзларини қайсидир маънода прогрессив, демократик жараёнлар олиб борувчи сифатида кўрсатувчи шахслар диктатуранинг янги турига асос солдими? “Манипулятив диктаторлар” тез кунларда ўзбек тилида дунё юзини кўриши кутилмоқда, бу китоб қатор саволларга жавоб беришга ҳаракат қилади ҳамда қизиқ теорияни илгари суради. Асарнинг кириш қисми ва 1-бобидан бир парча ўқидим, шуни эътиборингизга ҳавола этмоқдамиз.

@madnifique