Get Mystery Box with random crypto!

Хорижда муваффақиятга эришган ватандошларимиз ҳақида ҳикоя қил | Iqtisodchi Kundaligi

Хорижда муваффақиятга эришган ватандошларимиз ҳақида ҳикоя қилувчи O’zbekistonlik фильмининг ҳозиргача намойиш этилган иккита эпизоди YouTube платформасининг ўзида бир миллиондан ортиқ марта кўрилган. Бу биргина YouTube орқали тўпланган томошабин ҳақидаги рақамлар.

Шундан ҳам билиш мумкинки, хориждаги ватандошларимиз босиб ўтган йўли ҳақидаги ҳикоя кўпчилик учун қизиқ. Худди шундай ўз муваффақият йўлини ҳикоя қилиб бериш истагида бўлган бошқа ватандошларимиз ҳам бор. Энди уларда ҳам бу имконият мавжуд. Лойиҳа ижодкорлари барча хорижда муваффақиятга эришганларни бир майдонда тўплайдиган Uzbekistan’s club платформасини ишга туширди.

Uzbekistan’s club расмий сайти орқали барча хориждаги ўзбекистонликлар рўйхатдан ўтиши, ўзи ҳақидаги маълумотларни қолдириши ва шу орқали Ўзбекистондаги энг катта интеллектуал хаб аъзосига айланиши мумкин бўлади.

Платформага ҳавола: https://uzbekistans.club/