Get Mystery Box with random crypto!

Павел Чиковни 2020 йилда Сергей Гуриев билан суҳбати орқали та | Iqtisodchi Kundaligi

Павел Чиковни 2020 йилда Сергей Гуриев билан суҳбати орқали таниган эдим. Гуриев бу кўрсатувида турли соҳаларни қандай ислоҳ қилиш мумкинлиги бўйича суҳбатлар уюштирганди (Саволлар «Орзудаги Россиянинг фалон соҳаси қандай бўлади» кўринишида берилган).

Ўша суҳбатда Чиковга полиция қандай бўлиши кераклиги ҳақида саволлар берилган, у эса ечим сифатида децентрализация, ҳодимлар сонини қисқартириш, жавобгарлик тизимини ўзгартириш ва самарадорлик кўрсаткичларини тўғри қўйиш кераклиги ҳақида яхши таклифлар берган.

Россияда бошқа мамлакатлар билан солиштирганда полиция ҳодимлари сони каррасига кўп эканини ўшанда билгандим (бутун дунёда 1000 нафар аҳолига тўғри келадиган полиция ҳодимлари сони 3 кишини, Швецияда 2 кишини, Финляндия, Япония ва Ҳиндистонда 1 кишини ва АҚШда 3 кишини ташкил этадиган бир вақтда Россияда бу рақам 9 киши экан).

Бундан ташқари, Гуриевга ҳам қамоқхоналар ҳақида Дудга айтгани каби Скандивания модели энг яхши эканини таъкидлаган (Птушкиннинг мана бу сафари ёдимга тушди).

Хуллас, Дудни кўриб бўлгандан кейин Чиковнинг Гуриев билан суҳбатини ҳам кўриб қўйса арзийди. Умуман олганда ўша туркумдаги суҳбатлар орқали жуда кўп соҳаларни айнан қандай ислоҳ қилиш мумкинлиги ҳақида тасаввур ҳосил қилиш мумкин.