Get Mystery Box with random crypto!

«Биронта фикрингизга қўшилмайман, лекин шу фикрни айтиш ҳуқуқи | Iqtisodchi Kundaligi

«Биронта фикрингизга қўшилмайман, лекин шу фикрни айтиш ҳуқуқингиз учун жонимни беришга тайёрман», деган экан файласуф Вольтер.

Чинакам эркинлик ёки ҳаммада бўлади ёки ҳеч кимда бўлмайди. Ё ҳамма соҳада бўлади ё ҳеч қайси соҳада бўлмайди. Бизга ёқмаган одамларнинг овозини ўчиргимиз келиши ва шу билан бир қаторда сўз эркинлигини хоҳлашимиздан маъно йўқ. (Замонимизнинг доно одамларидан бири айтганидек: биз барчамиз туташ идишлармиз. Кимнингдир ҳуқуқи бузилиши айни вақтда бизнинг ҳам ҳуқуқларимиз поймол қилинаётганини англатади)

Фикр минбарлари кўпайиши, янги-янги фикр эгалари пайдо бўлиши ва уларнинг бир-биридан мустақил экани бизни қувонтириши керак, аксинча эмас. Ҳамма бизга ёқадиган гапларни гапиришга мажбур эмас, агар аксинча бўлганда бу жуда хавфли бўларди. ИМҲО.