Get Mystery Box with random crypto!

Кечагина Самарқанд шаҳрида ўз ишини якунлаган II Ўзбекистон Иқ | Iqtisodchi Kundaligi

Кечагина Самарқанд шаҳрида ўз ишини якунлаган II Ўзбекистон Иқтисодий Форум ҳақида қатнашчи сифатида шуни аниқ ва даъдил айтаоламанки- Форум жуда самарали ўтди.

Бу каби Форумларнинг самараси нима билан ўлчанади, деб сўрасангиз, менинг фикримча, унда мамалакатимиз, минтақамиз ҳамда умужаҳон даражада содир бўлаётган жараёнлар, уларнинг иқтисодиётимизга таъсири, рўёбга келаётган тахлика ва имкониятлар, ва бу чақириқларни умумжаҳон, минтақа ва мамлакат миқёсида қандай талқин этиш ва шу орқали уларга нисбатан қандай таъсир ўтказиш, чора тадбирлар кўриш ҳақида ғоя ва фикрлар алмашинишдан иборатдир.

Маҳсули эса- баҳс- мунозаралар, муҳокамалар ва музокаралар орқали келажак истиқболларни, долзарб приоритетларни, маслак- мақсадларни ва амалий чора тадбирларни таҳлил орқали аниқлаб олиш, англаш ва фикр ғояларни уйғунлаштириб олишдан иборатдир.
Ҳудди ана шу призма орқали қараганда, бу ўтган Форум жуда муваффақиятли бўлди, деб ҳисоблайман.

Форумда деярли барча Халқаро молия ташкилотлари, йирик инвестицион корпорациялар, инфратузилмаларни ривожлатириш корхоналари, халқаро банк ва молия муассасалари, логистика, халқаро иқтисодий ОАВлар, тадқиқот ва академия вакиллари, қатор давлатларнинг ҳамда Ўзбекистоннинг давлат ва ҳукумат юқори даражадаги мутассадилари ҳамда хорижий ва маҳаллий корхоналар ва йирик тадбиркорлар қатнашдилар.
Бу қатнашчилар ўз даражаларида ташкилот ва корхоналарида қабул қилинаётган қарор ва қадамларга бевосита таъсир қилишга қодир ва ваколатли қатнашчилар, яъни бу Форумнинг хулоса ва натижалари иқтисодий, ижтимоий ҳаётимизга давомий таъсири бўлиши шубҳасиз.

Шахсан менга, тадбиркор сифатида, ушбу Форум жуда аҳамиятли ва фойдали бўлди.
Унда мен “биринчи қўллардан” олган ҳозирги вазиятга халқаро ташкилотлар ва турли хукуматлар мутассадилардан тортиб, чет эл инвесторлари ва маҳаллий тадбиркорлар, барчаси билан форум тадбирлари ҳамда бирга бир суҳбатларда олган аҳборот ва ғоялар, корхонамизнинг ҳозирги ва истиқболли стратегия ва тактикасини ифодалашда жуда катта далда бўлади.

Бу хулрсаларнинг бир дастасини санаб ўтмоқчиман:

- Инфляция келажак бир неча йил мобайнида нафақат мамлакатимиз, балки умумжаҳон даражасида энг долзарб муаммо ва тахлика бўлади;

- Пандемиядан сўнг хали жаҳон иқтисодиёти ўзини тиклаб олмаган даврда Россиянинг Украина билан бошлаган уруши, нафақат бу мамлакатлар, балки бутун дунё иқтисодиётига ўта салбий таъсир кўрсатмоқда;

- Бу шароитда иқтисодиётимиз ўсиш кўрсаткичларини юқори даражада ушлаб туриш янада мураккаб вазифага айланмоқда ва уни ечиш учун мамлакатимизда оҳирги беш- олти йил олиб борилаётган ислоҳотларни янада жадаллаштириш лозим;

- Мамлакатимиз ўсиш суратларини ушлаб туриш учун чуқурроқ тизимли ўзгаришлар бошлаш: хусусийлаштиришни жадаллаштириш, давлат иқтисодиётни бошқаришидан иложи борича тезроқ четланиши, инфляцияга жавобан давлат ҳаражатларини кескин қисқартириш, халқаро савдони эркинлаштириш- ЖСТга киришни тезлаштириш масалалари туради;

- Юқори инфляция шароитида чет элдан олинадиган кредитлар нарҳи кескин ўсаётгани сабабли, мамлакатимиз ичида банк ислоҳотларини жадаллаштириш, ва шу аснода ўсишни ички молиявий ресурслар, яъни мамлакатимиз корхоналари ҳамда аҳоли маблағларини ривожланишимизни молиялашга жалб қилиш, ҳамда иқтисодиётимизга чет элдан тўғридан тўғри инвестицияларни жалб қилиш масаласи туради;

- Логистика ва транспорт тақчиллиги ҳамда анъанавий иқтисодий ҳамкорларимизда рўёбга келаётган қийинчиликларни ҳисобга олган холда экспорт ва импорт бозорларимизни дивесификация қилиш ҳамда янги транспорт корридорлар ва логистик ечимлар излаш долзарб муаммо;

- Иқтисодий ўсишни барқарорлик тамойиллари асосида амалга ошириш, яъни атроф муҳит ва экология, ҳуқуқий кафолотлар, ижтимоий масалалар, жумладан, гендер тенглик, ёшлар сиёсати, инклюзивлик, иқтисодиётимизда корпопатив бошқарув андозаларини татбиқ этиш ва ривожлантириш орқали режаларимизни амалга ошириш;

Ва шу қадамлар орқали, Форум ўз шиорида эълон қилган инсон қадри ва инсон манфаатига ҳизмат қилувчи ислоҳотлар режасига янада чуқурроқ уйғунлик киритишга муваффақ бўлди.