Get Mystery Box with random crypto!

«Ишон, кўрганингда кўзингни уза олмайдиган даражада ўзгараман» | IqtibosVaqti

«Ишон, кўрганингда кўзингни уза олмайдиган даражада ўзгараман», деб ёзиб қўйган экан биттаси (ўғил бола) профилига.

Бирор бир иш қилмоқчи ёинки ўзгармоқчи бўлсангиз буни баралла ҳаммага айтиб, инстаграм ва телеграмларизга «Хайр, фалончи мессенжер», деб ёзиш шарт эмас.

Яна кейин, одатда баъзилар бирор-бир мотиватсион видеони кўриб қолса, тамом, ўша оннинг ўзидаёқ ўзига катта-катта босимлар бериб, ўзини зўриқтириб қўяди.

Аммо атиги 1 ҳафта ҳам бўлмасдан ўша бошлаган ёки тугатган иши ўз ҳолига қайтиб қолади.

Нима демоқчиман?
Биринчидан, бирор иш қилмоқчи бўлсангиз буни ҳаммага овоза қилишнинг кераги йўқ. Чунки уни уддалай олмасангиз, шарманда бўлиб қолишингиз эҳтимоли жуда ҳам катта;

Иккинчидан, мўтадил бўлинг! Ўзингизга кўп босим берманг ва секин-аста ҳаммасини ўз ўрнига қўйиб, ўзингиз хоҳлаган ҳаётни яратинг!

@IqtibosVaqti | Instagram